Хуршид Дўстмуҳаммад: — Муҳаммаджон гўзал қизларга йўл беринг, гарчи Фарғонадан келаётган бўлсангиз ҳам…— Кеч қолмадимми? Фозил Фарҳод мен бўламан.— Мен Муҳаммад Исмоилнинг ўғлиман Асқар Исмоил. Ўзи одатий ҳаётда ҳам шундай ҳинд актёрларидек юраман. Шуҳрат Жаббор: — Рост24 дегани радиоми, нима ўзи у? Шунча одамни йиғибди. Бизнинг газетчиларимиз ҳам борми бу ерда…Дима Қаюм: — Яқинда Тошкентнинг янги ҳокими мен бўламан. Шарофиддин ака сиз расмлар коллекциянгизни олиб келинг. Секратарларни алмаштиришим керак.Дима Қаюм: — Оббо ҳоким деган сўз оғзимдан чиқар чиқмас шунча қўл узатилади-я.Каримберди Тўрамурод: — Мен ҳозир биринчи постимни қўйдим. Шарофиддин Тўлагановнинг қизлар билан расмга тушишни бошлагани ҳақидагисини.Ҳалим Сайид: — Фаррух сен шогирдимсан, сени ижодингни кузатиб бораман. Лекин шу охирги пайтлар сайтчиларга қўшилиб, бироз айнияпсан. — Кулгингизга борманда— Хафа бўлманглар, мен ўзи шундай куламан.Абдурасул Жумақулов: — Битта сайт “Газеталар нимага керак”, деб чиқибди, кейинги кун яна шу сайтни очсам энди “Эр нимага керак”, деб чиқибди.Бобур Расул: — Хаха… Мени расмга олманглар, мен ҳаммани ўзим оламан.Исмат Хушев: — Канадада ҳам бунчалик кўп кулмагандим. Хусан Эрматов: — Исмат ака неча марта айтдим сизга Торонтодан келманг Тошкентга деб..Сирожиддин Рауф: — Бўлди-эй, кулгуни йиғиштириб, жиддий туриб расмга тушайлик. Чори Латиф: — Ҳа, тўғри. Мана бу мухбирча ва блогерчалар устимиздан кулмасин тағин… Бегзод Қобулов: — Азамат оға Қорақалпоғистонга тошкентликлар кўчиб кетаяпти. Сизларда электр, газ ўчмас экан-ку. Биз ҳам одамлардек яшайлик.Элмурод Эрматов: — Жаҳонгир бу ФС сизга сакрагани учун у билан ўзим рингга чиқаман, биласиз темирқўлқопим бор, Димани бир неча марта оғир жангларда ағдарганман. Фақат “писирлик” қилиб милицияга ёзиб берса у ёғини ўзингиз ёпсангиз бўлди. — Бу болани юзини кўрсатишингиз шарт эмас. Эффект.узда ишламайди…Ўлжабой Қаршиев: — Миролим сизга бир ғоя, таклифларим бор. Шуни ёзинг. Олдингизга ўтаман, алоҳида маслаҳатлашамиз. Ҳозир шошиб турибман.— Бу танловга мен Азамат Камолов билан расмга тушиш учун келдим.— Танлов баҳона собиқ “Маърифатчилар” жамланди. Биргаликда расмга тушайлик.Зайниддин Норқувватов: — Эх. Омадим келсин, айфон ютиб олайин.