“Йил танлови”нинг биринчи ўрин совриндорлари Туркияга саёҳат қилишади
Анъанавий «Йил танлови — 2022» тақдирлаш маросими кутилмаган, ўзига хос совғалар, кулминацион ҳодисалар билан ҳам тассуротларга бой бўлди.
Хусусан, Туркия мамлакатининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан “Йил танлови — 2022”да биринчи ўринни қўлга киритган 3 нафар совриндорга Туркия Республикасига саёҳат қилиш имконияти тақдим этилди.
Булар:
"2022 йилнинг энг яхши матбуот котиби" I ўрин — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби Назокат Азимова.
"2022 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги", I ўрин — Самарқанд вилояти ҳокимияти.
"2022 йилнинг Энг фаол вазирлиги", I ўрин — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.