Бугун, 20 январь Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

20.01.2023 08:41

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи  0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15-17 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Сурхондарё вилоятида бироз қор ёғиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража 2 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларининг айрим жойларида қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар