30 йиллик «ислоҳот»: Ҳокимлар янгиланаверади, муаммолар эса ўзгармайди

11.01.2023 10:54

«Маҳаллангизда муаммо борми?» лойиҳасининг навбатдаги манзили Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Маданият” ва “Тараққиёт” маҳаллалари бўлди.

Бу ердаги аҳоли туман ҳокимини танимайди. Депутатлар эса  аҳолининг фикрига кўра, ўзлари сайланиб олишади. Сайёр қабуллар деярли ўтказилмайди. 

Маҳалладаги йўллар талабга жавоб бермайди. Биз сўраган кишиларнинг айтишича, улар 20-30 йилдан бери таъмирланмаган. Йўллар талабга жавоб бермагани сабаб автомобиллар қатнови ҳам яхши эмас. Ёмғирли ҳавода ва қишда бу ерларда юриб бўлмайди. Бу ҳолат эса мактаб ўқувчиларининг ҳам дарсга қатнашига ноқулайликлар туғдирмоқда.

Маҳаллага ўрнатилганига 5-6 йил бўлган светофор ҳам яхши ишламайди, махсус пиёдалар йўлакчаси чизилмаган.

Бундан ташқари электр энергияси тизимида ҳам кунига 2 соат ва ундан кўпроқ вақтга ўчиши кузатилмоқда.

Баъзан муаммо қишлоқларда бор деймиз. Афсуски, пойтахтга яқин бўлган туманлардаги ҳолатлар ҳам ҳавас қилгулик эмас.

Батафсил видеода:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.01.2023 01:16
Жудаям яхши килибсизлар келиб.Факат катта кучаларни курибсизлар.Махалла ичидаги кучаларга хам кириш керак эди.Кучалар ачинарли холатда.Бодкокка ботиб давлат ишхоналарига бориб келамиза.Сув кувирларини урнатиб сагал яхширок кучани дабдаласини чикариб кетган!Тагин кимга мурожат килиш кк?Фойдаси булармикан?Дудаям яхши килибсизлар халкка курсатиб.Кибрай хокими хам келиб шу бизлар юрвотган кучалардан бир кун юриб курсинларчи.Хаммада хам енгил мошина йук.Тагин дамаслар 5 мингдан Юнусоботгача оборади.Кор ёгди 10 мингдан юришяпти.Бизнинг хонадонимиздан 5-6 киши давлат корхоналарига бориб ишлайди.Машрут ёкиги автобус муоммосини хам кутариш кк .