Ўзбек боксчиси Фазлиддин Ғойибназаровга чора кўриладими?

08.01.2023 16:16

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фазлиддин Ғойибназаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига овда иштирок этиб Қашқалдоқларни отиб ўлдирган жараёнларининг фото суратлари ва видеоларини жойлаштирган.

Боксчимиз овчилар уюшмасидан рўйхатдан ва овчилар учун қўйиладиган талаблардан ўтганми? Овда иштирок этганларнинг овчилик билетлари борми? Агарда ов қонунда кўрсатилган тартибда амалга оширилган бўлса ушбу ҳужжатлар билан бизни ҳам таништиришса жуда яхши бўлар эди, деб ёзмоқда ekologuz канали.

Спортчиларимиз қушларни ўлдиришни тарғиб этмай,  уларни асраш, дон бериш, жониворларга меҳр кўрсатишни тарғиб қилишса яхши бўлар эди. Чунки спорт бу тинчлик элчиси,  спортчимиз эса миссиясига хилоф равишда овни, ўлдиришни  ижтимоий тармоқларда тарғиб қилмоқда.

Спортчимизнинг мухлислари кўп, наҳотки бизнинг юлдузларимиз жониворларга нисбатан меҳрни тарғиб этишга қодир бўлишмаса?

Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлиги спортчимиз билан боғланиб ҳолат юзасидан расмий муносабат билдиришларини сўраб қоламиз.
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар