Журналистлар уюшмаси раиси О.Ўсаров Президент Администрациясига янги лавозимга тайинланди

08.01.2023 15:01

Вазирлар Маҳкамаси тузулмасида катта қисқартиришлар кетаётган бир вақтда Президент Администрациясида ходимлар сони ортиб боришда давом этмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг амалдаги раиси Олимжон Ўсаровнинг Президент Администрациясига ўтганлиги айтилмоқда. Аниқ маълумотларга кўра, уюшма раислигини бажариб келган О.Ўсаров Президент Администрациясида спичрайтерлар жамоасини тўлдиради.

Маълумки, Администрацияда шаклланган спичрайтерлик хизмати моҳиятан Каримов девонининг маданий-мафкуравий сектори ўрнида шаклланган хизматдир. Жамоатчиликда асосий вазифаси Президент маърузалари устида ишлаш, деган фикр шаклланган ушбу хизмат ҳукуматда қисқариш кетаётган бир пайтда кадрлар ҳисобига кенгайиб бораётгани саволли масала.

Деярли ўттиз йилдан буён ушбу постни ҳеч кимга бермай, икки даврда ҳам энг олий сиёсий матнларни бир хил темпда ва бир хил услубда жамиятга улашиб келаётган Хайриддин Султонов бажариб келади. 

Янги лавозимга ўтгани ҳақидаги хабарни О.Ўсаров на тасдиқлади ва на инкор этди. У rost24.uz сайтига айни дамда соғлиғини тиклаётганини билдирган.

Аслида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қонунан мустақил, нодавлат ташкилот бўлса-да, ҳукуматдан мустақил равишда ишлай олмайди. Буйруқ ва топшириқлар доимо юқоридан берилади. Шунинг учун ҳам одатга кўра, уюшмага давлат бошқарув органларидаги амалдорларга содиқ бўлган кадрлар раис сифатидан танланади.

Айни шу важга кўра, Rost24.uz сайти Журналистлар уюшмасининг давлатдан тўла мустақил ташкилот эканлигини шубҳа остига олиб келади.

Бундан бироз олдин ушбу хизматга Улуғбек Ибодиновнинг ишга ўтгани ҳақида маълумот берган эдик.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар