Блогер Шаҳноза Соатова бугунги матбуот хизматларининг оммага очиқ эмаслигини айтмоқда
Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатовадан «Йил танлови» номинациялари бўйича кузатувларини сўрадик.
— 2022 йилнинг «Энг намунали вазирлиги» қайси?
Шаҳноза Соатова Адлия вазирлиги деб ҳисоблаши, аммо ўзи ишлайдиган вазирликни айтмай нисбатан олганда Молия вазирлиги ушбу номинацияга муносиб номзод эканлигини айтди.
— Уларни олдида ҳам катта масалалар турибди. Молиявий кўрсаткичлар, инфляция ва бошқа масалалар борасида ҳам улар 2022 йилда қаттиқ ишлади.
— 2022 йилнинг «Йил одами» номинациясига муносиб номзод?
— "Йил одами" сифатида Эркин Бозоровни айтган бўлардим. Чунки, Эркин Бозоров медиага янгилик олиб кирди. Ахборот майдонида жуда бир хиллик бўлиб қолганди. У ўзбек тилида янги, оригинал маъно олиб кирди. Анча дадил гапира бошлади. У адабиётни, шеъриятни сўзни қудратини кўрсатиб берди.
— 2022 йилнинг «Энг намунали ҳудуди» қайси?
— Фарғона вилояти, ҳоким Хайрулла Бозоров раҳбарлигида.
— 2022 йилнинг «Энг намунали матбуот котиби» ким?
— Матбуот котибларининг асосий вазифаси журналист ва блогерларга насиҳат, маслаҳат эмас маълумот бериш, аммо кўп ҳолларда матбуот котиблари қайта-қайта нотўғри ахборот тарқатмаслик, унинг жавобгарлик ҳолатлари борлигини эслатишади. Матбуот котиблари коммуникация одамлари улар жавобгарликни қайта-қайта эслатишдан кўра дипломатия қилиб, журналистларга очиқлигини кўрсатса яхшироқ деб ўйлайман.
— 2022 йилнинг «Медиа лидери» ким?
— Отабек Бакиров, Давлетов.уз, Хушнудбек, Никита Макаренко ва Ютуб блогерлардан «Активист» лойиҳаси жуда яхши олиб бориляпти. Шуларни таъкидлаган бўлардим. Албатта журналистикани ўзини стандартлари бор. Фикрнинг асосланганлиги, аргументларнинг ҳам кучлилиги, таҳлилга бойлиги, дадиллиги жиҳатидан ҳам шуларни айтган бўлардим, - дея жавоб берди.
Шунингдек, у Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов фаолиятини алоҳида қайд этиб ўтди.