Тошкент ҳокими ўринбосарининг Нью-Йоркка сафари солиқ тўловчиларга 70 млн. сўмга тушмоқда

07.01.2023 10:14

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова 12-24 январь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Лейк –Плесид шаҳрига хизмат сафарига кетмоқда. 

Нью-Йоркнинг Лейк Плесид шаҳрида айни шу кунлари XXXI қишки Универсиада ўйинлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан у айни шу олимпиадада иштирок этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан юборилмоқда. Дурдона Раҳимовани АҚШнинг энг гўзал штатига Универсиадага юбориш Тошкентлик солиқ тўловчилар учун қарийб 70 миллион сўмга (65 981 080) тушмоқда. Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳисобланади. Ҳокимлик Раҳимованинг Универсиададаги иштирокига аниқлик киритмаган. Аммо, мусобақада иштирок этиш учун, дея 20 евро бадал пули ажратилган.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова 16 кун давомида кунига 160 АҚШ (Низомда максимал нарх миқдори 150 доллардан ошмаслиги кераклиги кўрсатилган) долларлик мехмонхонада туради ва унинг кунлик харажатлари суткасига 45 АҚШ доллари ажратилган.

Солиқ тўловчилар учун салкам 70 миллион сўмга тушаётган Дурдона Раҳимованинг хизмат сафари Тошкент шаҳри учун қанчалик аҳамиятли бўлади, ё бу шунчаки дам олиш учун баҳонами? Бу саволнинг аниқ жавоби хизмат сафаридан кейин жамоатчиликка бериладиган ҳисоботда ўрин олади, деб умид қиламиз.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
26
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.01.2023 18:37
30 йил ичида миллионлаб чет эл хизмат сафарларига сарфланган пуллар тахласа бирон сайерагача етар. Ортирилган тажриба, янги билимлар олиб келинганида ривожланган давлатлар таторида будишимиз керак эди. Ватанимизда шунча ночорлар, уйсизлар, ишсизлар булган даврда хизмат сафарларини чеклаш керак!