ЯНГИ ҚОНУН: Энди ҳоким ва унинг ўринбосари "ишончсизлик вотуми" орқали ишдан олиниши мумкин

03.01.2023 15:03

Ишончсизлик вотуми қўлланилса ҳоким билан биргаликда унинг ўринбосарлари ҳам ишдан озод этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасини Қонуни лойиҳаси жойлаштирилди.

Халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш таклифи билан чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳудудни ривожлантириш бўйича дастурда назарда тутилган тадбирларнинг камида учдан бир қисми бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги;

2) ҳоким томонидан халқ депутатлари Кенгашлари ваколати доирасида берилган қонуний талаблар икки мартадан ортиқ бажарилмаганлиги;

3) ҳоким томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузилганлиги;

4) ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган талабларга риоя қилмаганлиги;

5) ҳоким ёки унинг ўринбосарлари томонидан давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги, шунингдек маҳаллий бюджет маблағларини сарфлашда қонунчилик талаблари бузилганлиги.

Ишончсизлик вотуми тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўн кун муддат ичида навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилади ва депутатлар умумий сонининг камида ярмидан кўпи овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

Қабул қилинган ишончсизлик вотуми халқ депутатлари Кенгашининг раиси томонидан беш кунлик муддат ичида ҳокимни лавозимидан озод учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки юқори турувчи ҳокимга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки юқори турувчи ҳоким томонидан ҳокимни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг ўринбосарлари ҳам истеъфога чиқарилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
24
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.01.2023 21:27
Xozigi xokimlarga Juda katta imkoniyarlar mavjud lekin ulardan oqilona foydalanmaydi sababi lavozimga o'tirganda birinchi o'zini ko'rsatib keyinroq boyishni o'ylab borinchidan kayrdan pul tushishini qandau kilib uni o'zlashtirishni ikkinchidan fermer xo'jaligiga ajratilgan erlarni sotish bilan ovora bo'lib faqat kissasini o'ylab yuradi