«Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов Rost24.uz ўтказаётган «Йил танлови» номинантлари бўйича ўз фикрини билдирди.
2022 йилнинг «Энг намунали ҳудуди»?
— Мен ҳудуд раҳбарларини ҳаммасини ҳам ёмон ишлади деёлмайман. Уларни орасида ўз иши ҳақида керагича ахборотни етказиб беролмаганлари кўп. Ўтган йил ҳам яхши ҳудуд сифатида Сирдарёни айтган эдим. Бу йил ҳам Сирдарёни танлайман. Энг оғир шароит бўлишига қарамай бу йил ушбу вилоят масалан пахтачилик соҳасида ҳам анча илгарилади. Менимча, ушбу номинация бўйича Ғофуржон Мирзаевни номзодини танлаган бўлардим.
«2022 йилнинг «Энг намунали депутати»?
— Менимча, бугун депутатлар актуал мавзу эмас. Бир, икки депутатлар чиқиш қилиб туради. Лекин мен айнан мана шу депутат Олий Мажлисдаги энг яхши депутат дейишга қийналаман.
2022 йилнинг «Энг фаол вазири»?
— Яхши ишлаган, энг юраги оғрийдиган вазир, вазирлик Агреппина Шин бўлади.
2022 йилда «Яхши ишлай олмаган вазирлик»?
— Яхши ишлай олмаган вазирлик Халқ таълим вазирлиги. Янги вазир келгандан сўнг биз умид қилгандик яхши бўлишига аммо бугун энг муаммолар ҳам, эътирозлар ҳам кўп бўлган вазирлик шу бўлади.
2022 йилнинг «Медиа лидер» номинациясига муносиб номзод?
— Мен айнан босма нашрда ишлаганим учун эмас. Аммо босма нашрларда ҳам бу номинацияга муносиб номзодлар бор. Мисол учун, «Оила ва Табиат» газетаси бош муҳаррири Ҳусниддин Бердиевни ҳам бу номинацияга муносиб кўрган бўлардим.