Ҳукуматда бошқарув тизими ўзгаряптими?.. 14 кунда 20 дан зиёд раҳбар алмаштирилди

14.01.2021 11:44

Раҳбар, вазир, ҳоким ўринбосари лавозимларига тайинланган амалдорлар ичида фақатгина икки нафар аёл киши мавжуд. Тайинловлар орасидаги икки нафар аёл ҳукуматнинг юқори курсиларида эмас, Халқ банки раис ўринбосарлиги ва туман ҳокимлиги доирасида.

2021 йил Андижон вилояти туман ҳокимлигидаги ўзгаришлар билан бошланди. Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимида вақтинчалик ишлаб турган Улуғбек Раҳимов ўзининг амалдаги хизмат лавозимига қайтарилган.

Туман ҳокими лавозимини бугунга қадар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Баҳромжон Турсунов вақтинчалик бошқариб бориши белгиланган.

7 январь куни, Халқ банки таркибида янги ўзгариш бўлган. Гулзода Рашидова акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

2021 йилнинг иккинчи ҳафтасида Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг 11 январдаги қарорига асосан Дилфуза Азизова туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Яна шу куни судьялар Олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ 9 нафар судъя ва суд раиси лавозимларда тайинловлар амалга оширилган.

Йилнинг учинчи ҳафтаси Қашқадарё ҳокимлигидаги ўзгаришлар билан давом этди. Баҳром Юсупов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари вазифасига тайинланди.

14 январь куни ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарган бир нечта тайинловлар амалга оширилди. Депутатлар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзоди маъқулланиб, тайинланган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига эса Шерзод Ҳидоятов номзоди тасдиқланган.

Яна шу куни Президент қарори билан Давронжон Адилов Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шу жумладан, 4 нафар раҳбар 4 январь кунги ҳукуматдаги йиғилишдан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган. Ҳамда ушбу вазирликнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимидан озод қилинган.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқонов Президент фармонига асосан лавозимидан озод қилинган. Ундан ташқари уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев ҳам ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод қилинган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.01.2021 07:22
Ту́ракургон туман сув ху́жалик рахбарини туман хукукшуноси кишлок ху́жалик рахбарини зуддлик Билан алмаштириб керак хакийкий коррупционеров ишлайди.