Давлат бюджети тасдиқланди — энг кўп маблағ қайси йўналишга берилмоқда?

27.12.2022 15:28

2023 йил давлат бюджети тасдиқланди. Унга кўра энг кўп маблағ таълимга (58.4 трлн сўм) йўналтирилмоқда.

Бу 2023 йил бюджетининг қарийб 10 фоизини ташкил этади.

Сенатнинг 36-ялпи мажлисида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун маъқулланган.
Унга кўра;

— таълим соҳаси харажатлари 58,4 трлн. сўм, 
— соғлиқни сақлаш соҳасига 28,4 трлн. сўм,
 — маданият соҳасига 2,5 трлн. сўм, 
— спорт соҳасига 2,3 трлн. сўм,
— фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,8 трлн. сўм йўналтирилган.

Давлат бюджетида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишларини молиялаштириш учун 18,1 трлн. сўм ажратилиши кўзланган.

Шунингдек, 52 мингдан ортиқ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,1 трлн. сўм субсидиялар тўлаб берилиши кўзда тутилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.12.2022 22:49
Яхши