Вазирлик ва идоралар қисқармоқда, уларга ажратилиши кўзланган маблағ нима бўлади?

25.12.2022 08:59

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бюджет маблағлари тақсимотини яна бошқатдан, қайта кўриб чиқадими?
 
64 та вазирлик ва идорага бюджет маблағи ажратилиши ҳисоб-китоби қилингачгина уларни қисқартириш ҳақида ҳужжат тақдим этилди. Аксинча бўлиши ҳам мумкинмиди?

22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 2023 йилги давлат бюджети қонунини қабул қилди. 2023  йилда биринчи даражали бюджет тақсимловчилар (вазирлик ва идоралар) сони – 64 та кўрсатилган ва уларга миллиардлаб маблағ ажратилиши кутилмоқда.

23 декабрь куни мавжуд вазирлик ва идоралар сони ва ички таркиби ҳам қисқариши айтилди. Айрим қўмита, ташкилотлар вазирликлар таркибига, ҳузурига ўтказилди. Бунда уларнинг бюджети қандай ўзгариши бўйича ҳозирча ахборот берилган эмас.

Қайд этиш жоизки, 2030 йил кутилаётган бюджет тақсимотига кўра 64 та вазирлик ва идораларнинг ҳар барига қурилиш ва жиҳозлаш учун миллиардлаб маблағ ажратилган.

Ажратилган маблағларга ишонилса келаси йил Ўзбекистондаги барча вазирлик ва давлат идораларида қурилиш, жиҳозлаш ва реконструкция ишлари олиб борилиши лозим. Уларга лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга миллиардлаб маблағ ажратилган.

Эндиликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бюджет маблағлари тақсимотини қайта кўриб чиқадими?
 
Янги қайта ташкил этилган ва бирлашган вазирлик, идоралар йиллик ҳаражатлари қайта кўриб чиқиб тадим этадими?

Ҳозирча мазкур долзарб саволларга аниқлик киритилган эмас.

Ўзбекистонда 2023 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Бюджет лойиҳасига кўра:

(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1.  Халқ таълими вазирлиги — 26,7 трлн (25,8 трлн)**;
2.  Мактабгача таълим вазирлиги — 8 трлн (6,5 трлн);
3.  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 6 трлн (4,1 трлн);
4.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,66 трлн (3 трлн);
5.  Маданият вазирлиги — 746 млрд (728 млрд);
6.  Спортни ривожлантириш вазирлиги — 1,219 трлн (қайта ташкил этилди);
7.  Инновацион ривожланиш вазирлиги — 1 трлн (843,3 млрд);
8.  Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,273 трлн (1,324 трлн);
9.  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 657 млрд (615,8 млрд);
10.  Сув хўжалиги вазирлиги  — 3,382 трлн (3,440 трлн);
11.  Энергетика вазирлиги — 70,5 млрд (55 млрд);
12.  Транспорт вазирлиги — 5,195 трлн (5,877 трлн);
13.  Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 278,4 млрд (38,4 млрд);
14.  Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,117 трлн (1,1 трлн);
15.  Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 176,8 млрд (186,6 млрд);
16.  Туризм ва маданий мерос вазирлиги — 340 млрд (қайта ташкил этилди);
17.  Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,142 млрд (14,3 млрд);
18.  Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 203,6 млрд (136,8 млрд);
19.  Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 665,6 млрд (246,8 млрд);
20.  Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 10 млрд (8,9 млрд);
21.  Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд (10,7 млрд);
22.  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 478 млрд (1,254 трлн);
23.  Давлат статистика қўмитаси — 197,6 млрд (264,6 млрд);
24.  Қурилиш вазирлиги — 232 млрд (358,9 млрд);
25.  Ташқи ишлар вазирлиги — 765,4 млрд (577,1 млрд);
26.  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 931 млрд (415,8 млрд);
27.  АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 183,6 млрд (160 млрд);
28.  Адлия вазирлиги — 214,8 млрд (164,9 млрд);
29.  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 16,2 трлн (769,2 млрд)*;
30.  Молия вазирлиги — 73,4 трлн (73,5 трлн)*;
31.  Давлат солиқ қўмитаси — 1,5 трлн (1,5 трлн);
32.  Ҳукумат — 1,949 трлн (1,6 трлн);
33.  Президент Админстрацияси — 1,241 трлн (795,1 млрд);
34.  Сенат — 92,8 млрд (148,2 млрд);
35.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 394,5 млрд (237,9 млрд);
36.  Омбудсман — 16,4 млрд (8,3 млрд);
37.  Бош прокуратура — 1,494 трлн (1,357 трлн);
38.  Олий суд — 1,185 трлн (1 трлн);
39.  Конституциявий суд — 8,8 млрд (12,2 млрд);
40.  Судьялар олий кенгаши — 35 млрд (33,1 млрд);
41. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 23,6 млрд (20 млрд);
42.  Марказий сайлов комиссияси — 16,5 млрд (11 млрд);
43. МТРК — 521,9 млрд (561,4 млрд);
44. ЎзА — 33,7 млрд (20,6 млрд);
45.  “Ўзархив” — 13,6 млрд (10,4 млрд);
46.  Маънавият ва маърифат маркази — 65,7 млрд (62,3 млрд);
47.  Ўзгидромет — 166 млрд (180,7 млрд);
48.  Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 13,4 млрд (11,4 млрд);
49. Ёшлар ишлари агентлиги — 375 млрд (212,8 млрд);
50. Маҳалла ва нуронийлар вазирлиги — 87,6 млрд (57,4 млрд);
51.  Касаба уюшмалари федерацияси — 150 млрд (ўтган йили олмаган);
52.  ЎзФА — 364,8 млрд (328,2 млрд);
53. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 267 млрд (230 млрд);
54. Ҳисоб палатаси — 69 млрд (60,4 млрд);
55. Президент таълим муассасалари агентлиги — 665,2 млрд (430,5 млрд);
56. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — 276,3 млрд (90 млрд);
57. Кинематография агентлиги — 125,8 млрд (233 млрд);
58. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 102,3 млрд (87,4 млрд);
59. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 35,8 млрд (7,5 млрд сўм);
60. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 92,8 млрд 
61.  Бошқа ташкилотлар — 36 трлн (29 трлн).

Изоҳ*: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.

Изоҳ**: ўтган йилги харажатлар.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар