Ҳукуматда қисқартиришлар кетаётган бир пайтда Администрацияда янги тайинловлар амалга оширилмоқда

24.12.2022 19:05

Ҳукуматда лавозимлар оптималлаштирилаётгани айтилаётган бир вақтда Администрацияда янги тайинловлар амалга оширилмоқда.

Спичрайтер Хайриддин Султоновга ҳам янги ўринбосар тайинланди.

Қаршибаев Муртаза Маматқулович Президент маслаҳатчиси - Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланди.

Узоқ йиллар, Биринчи Президент давридан буён Хайриддин Султонов ва М.Қаршибоев биргаликда ёнма-ён ишлаб келади.  

Тайинловга қадар Қаршибоев Президент Администрациясида шўъба мудири лавозимида фаолият юритган.

62 ёшни қарши олаётган Муртазо Қаршибоев Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилди.

2001 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан мукофотланган.

Спичрайтер адиб Хайриддин Султонов эса 68 ёшни қаршиламоқда.

Бундан олдин Ҳакимов Рахим Расулжонович Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланини эълон қилган эдик.

Сайтимизда "Хайриддин Султонов: "Пенсияга оз қолган, яхши чой дамлайдиган опаларни ишда сақлаш ярамайди..." мақоласи ҳам чоп этилган.

 

P/S: Президент Администрациясида жами қанча ходим ишлайди? Администрацияда давлат хизматчилари сони ошиб кетмаяптими? Бу тузилма қисқаришга муҳтож эмасми? 

Бу каби саволларга сайтимизда тез орада жавоб оласиз… Кузатиб боринг. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар