Қишлоқ қурилиш банк имкониятларидан фақат банк ходимлари фойдаланадими?

22.12.2022 09:24

Банк раҳбари ижтимоий тармоқдаги муҳокамаларга сабаб бўлган хабарга муносабат билдирди
Бундан бир неча кун олдин You Tube ижтимоий тармоғидаги блогер Улуғбек Ашурнинг саҳифасида «Қишлоққурилишбанк уй-жой сотиб олган ўз ходимларини моддий қўллаб-қувватламоқда» мазмунидаги танқидий материал жойлаштирилди. Сиз ёки ходимларингиз балки бу видеони кўргандир. Сиз банк раҳбари сифатида ушбу видеога қандай изоҳ бера оласиз?

АОКАда Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Rost24.uz мухбири ушбу савол билан юзланди. 

Қишлоқ қурилиш банки бошқаруви раиси Алишер Муротов «ушбу видеони шахсан кўрганлигини ҳамда унда маълумотларнинг кўп бир-бирга тўғри келмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳолатга мисол келтирар экан, у  «видеонинг бир жойида 3-4 йилдан буён банк ходимларига устама тўланмоқда дейилган, аслида эса бу нарса 2021 йилдан жорий этилган, бир факт иккинчи фактга тўғри келмайди», деди.

Шунингдек, видеода банк ходимлари 70-80, 100 миллионгача ойлик олади деган далил ҳам келтирилган эди, аслида эса банк раҳбари ойлиги бундай эмаслигини, 100-200 та ходимга эмас балки 70 та ходимга мукофот ёзилганини айтиб ўтди.

Видеода айтилган Ховосдаги уйлар борасида фикр билдириб,  харидори бўла туриб банк ходимларига сотилганини инкор этди.

Шунингдек, матбуот анжумани давомида 2022 йилда эришилган натижалар ва янги вазифалар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, АТБ Қишлоқ қурилиш банк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 10 401 нафар фуқарога 2 трлн 200 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Республика тижорат банклари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 23,7 фоизи «Қишлоқ қурилиш банк» ҳиссасига тўғри келади.
Банк кредит портфелининг тармоқлар кесимида таҳлилига кўра энг кўп маблағлар саноат соҳасига – 2 трлн. 400 млрд. сўм,  қурилиш соҳасига – 1 трлн. 595 млрд. сўм, савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872 млрд. сўм ҳамда  қишлоқ хўжалигига – 982 млрд. сўм ажратилган. Жисмоний шахсларга  берилган кредитлар миқдори 11 трлн.сўм.ни ташкил этади. 



 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар