Президентга айтилмаган гапларни аҳоли rost24 га айтди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Учтепа туманидаги баъзи маҳаллаларни айланиб коммунал хизмати, жумладан иссиқлик таъминоти тизимларини ҳам кўздан кечирган эди. Ташриф асносида давлат раҳбари фуқаролар билан суҳбатлашди, суҳбатда одамларнинг ҳижолат тортиб жавоб берганига гувоҳ бўласиз. Айнан шундай ҳолатлар бўйича Чилонзорнинг баъзи маҳаллаларида аҳвол қандай? Хўш, Одамлар коммунал хизматининг сифатидан розими?
Rost24.uz сайти Президентнинг Учтепа туманига ташрифидан сўнг, Чилонзор туманидаги ҳолатларни ўрганди. Ўрганишлар натижасида аҳолининг фикрлари турлича бўлди. Улар
- Газ жуда паст;
- Паст газда қайнатма шўрвадан бошқа овқатни қилиш қийин;
- Овқат қилиш учун ярим кечаси тураман;
- Свет 3-4 кундан бери йўқ;
- Шаҳарни марказида яшасак ҳам газ, светсиз ўтирибмиз;
- Совуқ тушгандан бери газ паслиги учун овқатни сотиб олиб еяпмиз;
- Баъзан 5 соатгача ўчади,
-Шаҳарда яшаймиз, лекин у шаҳарга ўхшамайди, деган жавобларни беришди.
Коммунал хизматлар, газ, электр бўйича муаммолар фақат қишлоқда бор дер эдик, аммо бугун шаҳар марказларида ҳам шундай ҳолатларнинг гувоҳи бўляпмиз.
Видеода кўринг: