«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди» — Шавкат Мирзиёев

13.12.2022 18:28

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлат раҳбари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясини ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

«Узоқ йиллар давомида кўплаб соҳалар қаторида ҳаво йўлларимиз бўйича ҳам самарали ишлай олмадик. Энди эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди. Компания эркин, очиқ ва рақобатбардош бўлиши керак»,деди Президент.

Шавкат Мирзиёев бугунги кунда компаниянинг авиапаркида 30 га яқин самолёт борлигини айтди.

«Самолётлар сонини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш, нархларни арзонлаштириш керак. Шунингдек, халқаро йўналишларда ҳам рақобатбардош бўлиш лозим. Ҳаво йўллари халқимиз кутгандек арзон ва хавфсиз авиакомпания ташкил этилади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар