«2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ» ким?

10.12.2022 15:17

Ҳар йили жамоатчилик, журналист ва блогерлар эътирофи асосида ️«ЙИЛ ТАНЛОВИ» сарҳисоби ўтказилиши анъанага айланди.

Бунда давлат ва нодавлат ташкилоти тузулмаларининг йил давомидаги фаолиятини кенг халқ оммаси билан биргаликда журналистлар ҳамда жамоатчилик фаоллари аниқлайди ва эълон қилади.

Бу йилги “Йил танлови — 2022”нинг саралаш босқичи ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Жамоатчилик кимнинг қандай ишлашига, фаоллигига, ўз баҳосини бермоқда. 

Ҳар бир йўналишнинг саралаш якуний қисмлари билан таништириб борамиз. 

Айни пайтда 2022 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган «2022 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ» номинациясида жамоатчилик томонидан ҳозирча —

А.Тошқулов (Олий таълим вазири)
Б.Мусаев (Соғлиқни сақлаш вазири)
Т.Худойбергенов (Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири)

жамоатчилик томонидан энг кўп эътироф этилганлар сафида бормоқда.

"Ҳеч бири 2022 йилнинг фаол вазири номига муносиб эмас", йўналишида ҳам овозлар сони кўпайган, афсуски аксарият вазирлик тузулмалари ана шу йўналишдан ҳам ўзиб кета олмаган. Энг қуйи ўринларни ҳозирча энг кам овоз билан — 

А.Шин (Мактабгача таълим вазири)
Ж.Мирзамуҳаммедов (Энергетика вазири)
А.Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири) банд қилиб турибди.

Албатта, сўровнома нисбий бўлиши мумкин, бироқ жамоатчилик томонидан билдирилаётган фикр мулоҳазалар берилган овозларнинг ҳаққоний эканидан дарак бермоқда. 

Танлов эса давом этади. Асосий ғолибларни журналист ва блогерларнинг эътирофи аниқлаб беради. 

ҚАЙСИ ВАЗИРЛИК ҚАНЧА ОВОЗ ТЎПЛАГАН: ➡️Овоз беринг⬅️

 ➡️«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2022»ни сиз аниқлаб беринг⬅️

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар