«Ҳуқуқларим йўқ» - Бугун дам олаётган Ўзбекистон фуқаролари ўз конституцион ҳуқуқларини билишадими?

08.12.2022 17:09

Бугун аслида кўп ҳам амал қилинмайдиган, лекин ҳар йили байрам қилинадиган ва мана шу байрамдагина варақланиб, боблари кўриб чиқиладиган, анжуманларда мақталадиган Конституциямиз қабул қилинганига 30 йил тўлди

Нима бўлганда ҳам Конституция-инсон ҳуқуқларининг кафолати. Қачонки ундаги ҳуқуқларидан фуқаролар фойдаланишини билгандагина амал қилина бошланади. 

Хўш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўзларининг конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқларини биладими?

 

Бу борада Rost24.uz сайти жамоатчилик фикрини ўрганди. Аҳоли вакилларига «Конституциядаги қайси ҳуқуқларингизни биласиз» дея савол берилди. Улар эса:

- қонунлар кўп;

- фақат билим олиш ҳуқуқини биламан;

- ҳозир эслай олмайман;

- сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи;

- дахлсизлик ҳуқуқини биламан каби жавобларни беришди.

Афсуски, сўровнома давомида аҳолининг кўпчилигига ушбу саволни берганимизда сукут сақлаб қолишди.

Шунингдек, конституцияга киритилган ўзгаришлар ҳақида ҳам аҳоли вакилларида тушунчалар кам. Фақат, 1-модда, 90-моддадаги ўзгаришлар ҳақида фикрлар билдирилди. Лекин ўзгаришлар ҳақида умуман билмайдиганлар кўпчиликни ташкил қиляпти.

Конституциядаги 128 та модданинг роппа-роса ярми – 64 тасини ўзгартириш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этиляпти.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ўзгараётган Конституция лойиҳаси Meningkonstitutsiyam.uz сайтида pdf форматда эълон қилинган

Аввалроқ Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берган эди. «Конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга, 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган, – деб ёзганди депутат.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар