2002 йилда энг яхши ишлаган идора қайси, амалдорчи? Kun.uz мухбири Илёс Сафаров Rost24.uz ўтказаётган «Йил танлови» номинантлари бўйича ўз кузатувларини билдириб ўтди:
«2022 йилнинг йил одами» ким?
- Бу танловларингизда мен уч йилдан бери қатнашиб келаман ва овоз берган одамларим «Йил одами» бўлиб келяпти. Бу йил Rost24.uz тармоғини ҳам шу савол қўйилганда кузатдим. Кимдир Эркинжон Бозоров яна кимдир Расул Кушербаевни айтяпти. Бу танловда йил одамини аниқлашда миллатга, халққа наф келтираётган, билим бераётган одамни танлаш керак. Шу маънода мана шу йил сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг хизматлари жуда катта бўлди.
«2022 йилнинг энг намунали вазирлиги»
- Вазирликларни бирма-бир кўриб чиқдим. Тўғрисини айтаман бирорта вазирликнинг ишидан унақа қониқмадим. Кўриб ҳаммасини тез-тез ўтказиб юбордим. Лекин нисбатан АКТ соҳасида озми кўпми хизмат қилаётган Шерзод Шерматовни иккиланиш билан айтиш мумкин. Нисбатан янги, қайтиб борган вазирлигида озми кўпми иш қиляпти, деб ўйлайман.
«2022 йилда ишлай олмаган вазирлик»
- Ҳамма вазирликда имконият бор. Қўштирноқ ичида катта хизмат қилишди ушбу номинацияда ўрин олиш учун. Менимча барибир энг катта ривожланишни асоси бўла оладиган, кўп иш қилиши керак бўлгани аслида Халқ таълими вазирлиги. Лекин мана шу вазирликка янги раҳбар сифатида келган Бахтиёр Саидовни ишидан шахсан мен қониқмадим. Бунда бир қанча асосларим бор. Масалан Халқ таълими тизимида бу киши раҳбар бўлиб келишидан олдин бошланган ислоҳотлар жойларга етиб бормади.
«2022 йилнинг энг намунали ҳудуди»
- Энг намунали ҳоким, йўқ бирортасига бермайман
«2022 йилнинг намунали матбуот котиби»
- Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодировни бу йил қўйган бўлардим.
«2022 йилнинг медиа лидери»
- Azon.uz сайти анча ишлар қилаяпти. Фаолиятини ҳурмат билан кузатаман. Менимча ушбу сайтни бутун жамоаси медиа лидер бўлди.
«2022 йилнинг энг намунали депутати»
- Кўпайсин имконият берайлик Дониёр Ғаниев ҳам анча иш қилди. Дониёр Ғаниевнинг фаолиятига ҳам кўп босимлар бўлади. Шахсан менга берган интервьюларидан кейин ҳам жуда кўп босимлар бўлганини биламан. Шу сабабли кейинги интервюларга чақиришда ҳам муаммолар бўлган. Озгина қўллаб-қувватлайлик Дониёр Ғаниев ҳам бўла қолсин.