5 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15-20 даражагача совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларда кучайиши мумкин. Жойларда туман тушади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.