ТАНИШТИРУВ: Ўзбекистонда кадрларни кимлар танлайди?

30.11.2022 10:11

Давлатнинг юқори органлари амалдорлари билан таништиришда давом этамиз. Президент администрациясида Ўзбекистоннинг давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларида кадрлар бошқаруви ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган шахслар ким?

Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ҳозирда вакант. Ушбу лавозимда бундан аввал Умар Исмоилов ва ҳозирда Давлат солиқ қўмитаси раҳбари бўлган Шерзод Кудбиевлар фаолият олиб борган.  Ҳозирча унинг вазифаси биринчи ўринбосар томонидан мувофиқлаштириб турилибди.

КУРАНБАЕВ Кахрамон Кучкарович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Бунгача у «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, лавозимларида ишлаган.

                           ***

ИСМАИЛОВ Умар Сапаевич - Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари
 

Узоқ йиллар Давлат хавфсизлик хизматида фаолият олиб   борган. Генерал майор. 2003 -2006 йилларда кадрлар масаласи бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлган. Кудбиевгача у Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган. Турли йилларда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг мудофаа масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Олий Мажлиснинг депутати каби вазифаларда фаолият олиб борган.  

                           ***

d962d33f513654cc4f6123c3b05a3071.jpg

РАXМАНКУЛОВ Мир-Акбар Ҳожиакбарович -  Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари

Юридик фанлар доктори,  профессор, ҳозирда 70 ёшда. Собиқ Иттифоқ даврида Давлат план комитети (Госплан) қошидаги Иқтисодиёт институтида кичик илмий ходимдан катта илмий ходимга қадар ишлаган. Ўзбекистон Комсомоли Марказий Қўмитасининг талаба ёшлар билан ишлаш бўлимида фаолият олиб борган. Мустақилликдан кейин турли йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби - Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий ишлар бўйича проректори каби лавозимларда ишлаган.

Аввалроқ президент администрациясида лавозимлар сони ортаётгани ҳақида маълумот берилган эди. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
22
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар