СЎРОВНОМА: "Депутатлар ҳаммаси менга бир тийин...", "Қизиғи йўқ уларнинг менга..."

27.11.2022 12:16

Одамларнинг депутатлар ҳақидаги фикрлари

Депутат деганда кўпчиликнинг кўз олдида “Сайловгача ваъда бериб, сайловдан сўнг кўринмай қоладиган “ваъдабозлар”  гавдаланади.

Аслида вазият акси бўлиши керак эмасми? 2019 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сони 120 тадан 150 тага оширилган эди. Балки энди ишлаш тизими ўзгариб, депутатлар фаолияти кўзга ташланар. 

Хўш, бугун депутатлар халқ орасига кириб борганми? Аҳоли бугун қанчалик депутатларни танийди? Жамотчилик фикрини ўргандик. Уларнинг кўп қисми:

-  Депутатлар тез-тез алмашади
-  Танимайман, нима иш қилади улар 
-  Фаолияти кўзга ташлангани йўқ
-  Фақат телевизорда кўрамиз, ўзини кўрсатмайди
-  Қизиқмайман, депутатлар нима қилиб беради?
-  Расул Кушербоевни танийман, қолганини нима қиламан
-  Депутатларга ишонмайман
-  Мустақил фикри йўқ
-  Халқни ўртасига кириб бормаган каби фикрларни айтишди.

Ижобий жавоб олганларимиз эса Расул Кушербаев фаолиятини билишини, бошқалардан ҳам шундай фаоллик бўлиши кераклигини айтиб ўтишди. Депутатлар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири ишчи дастурда белгиланган тартибда ўз сайловчиларининг муаммоларини ўрганиб, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда ёрдам беришдан иборат. Аммо жамоатчилик фикридан хулоса қилсак аҳоли ўзи сайлаган депутатларни танимаяпти. Депутатлар кўриниш бериб турса фойдадан ҳоли бўлмас эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.11.2022 13:44
Men Rasul Kosherbaevni deputat deb bilamsn xalqni tushinadigan