Қозоғистонда 651 нафар ўзбекистонлик қамоқ жазосини ўтамоқда

22.11.2022 12:31

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилган.

Светлана Ортиқовага кўра, икки давлат ўртасида имзоланган шартномалар асосланган ҳолда Қозоғистон жазони ўташ ҳудудларида бўлган 651 нафар ўзбекистонлик ватанга олиб келинади.

Ташқарида жазо муддатини ўтаётган фуқаролар давлат бюджети маблағлари эвазига Ўзбекистонга қайтарилади. Светлана Ортиқова Қозоғистон жазони ўташ ҳудудларида бўлган фуқароларимизни қайтариш бюджет маблағи эвазига бўлаётганини алоҳида миннат билан таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Респубикаси Конститутцияасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар