Монополларга қарши курашган депутат Ўзбекистонда “Йил одами” бўлди

08.01.2021 12:33

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган сўровномада Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев энг юқори эътироф – “Йил одами” номинациясини қўлга киритди.

Асли мутахассислиги журналист бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати 2020 йилда халқ олдидаги хизматлари учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.

“Йил одами” номинациясига асосий номзодлар рўйхатида тадбиркор Алишер Усмонов ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам бор эди.

Расул Кушербаевнинг “Йил одами” бўлиши кўп миллатли Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлигининг яна бир исботидир.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.01.2021 11:21
зур
09.01.2021 11:30
Сарлавҳани ўзгартириш яхши қилибсизлар. Ўзбек ОАВ сферасидаги рақобатга дош бериш ниятингиз бўлса, журналистика профессионализмга риоя қилинг, кам бўлмайсиз.
09.01.2021 11:12
Yaxshi aqlilar ishlab ketib sarlavhani o'zgartiribsizlar.