Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Улуғбек Учкунович Курбанов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.
Эндиликда Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппаратида Сардор Умрзоқовнинг бешинчи ўринбосари лавозими пайдо бўлди.
Президент Админстрацияси раҳбари ўринбосарлари:
МАГРУПОВ Азиз Юлдашевич —Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосариАЛЛАМЖОНОВ Комил Исмоилович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосариПАЙГАМОВ Алишербек Азизович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосариАСАДОВ Шерзод Икромович —Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котибиУлуғбек Учкунович Курбанов — Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент протоколи раҳбари
Менимча, биронтаси Ватан учун жонини фидо этиш учун юргани йук.
03.11.2022 04:54
Бизнинг Ўзбекистон ахоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ бўйича дунёда охирги ўринлардан бирида, лекин ахоли жон бошига тўғри келадиган давлат амалдорлари сони бўйича биринчи ўринларда бўлса керак!!!