Тошкент "хонлиги": Бир ҳоким ва ўн ўринбосар

31.10.2022 11:44

Тошкентнинг ўзида ўн уч ҳоким, ўн уч ҳокимнинг 80 нафардан кўп ўринбосари бор.

Давлат Бошқарувида оптималлаштириш ҳақида юқори минбарларда гапирилади. Лекин бир ҳокимда ўнлаб ўринбосар бўлишига рухсат ҳам берилади. Бизнинг бошқарув ана шундай тузилган. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 10 та ўринбосари борлигини биласизми? Билмасангиз таништириб ўтамиз:

Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи

Шакиров Хотамбек Анварович

***

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Рахмонов Бахтиёр Султонович

***

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи в.в.б

Рахимджанов Шохрух Гайрат ўғли

***

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

Исроилов Абдулазиз Абдусаттарович

***

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи

Рахманов Шароф Диёрович

***

Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Рахимова Дурдона Шукуруллаевна

***

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

Каршиев Алмардан Эламанович

***

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

Умарова Нодира Нигматуллаевна

***

Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари

Хен Алексей Федорович

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи

Давруков Фахриддин Умарович

***

Ҳар бир ҳоким ўринбосарининг котибият мудирлари ҳам бор.

Қиёслаш учун Марказий Осиёдаги катта шаҳарлардан бири Остона ҳокимининг 4 та ўринбосари бор.

Энди туманларга келсак, Тошкентда 12 туман бор бўлса унинг ҳар бирида 6 тадан ҳоким ўринбосари лавозими мавжуд, яъни 72 нафар ҳоким ўринбосари фаолият олиб боради. Булар туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари, туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи каби лавозимлардир. Биз ҳоким ўринбосарига тенглаштирилган лавозимларни ҳисоблаганимиз йўқ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
54
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.11.2022 21:09
Маззаку шунча яна кушадилар керак булса
02.11.2022 07:16
Оддий ишчини ўз қолмабди Ўзбактстонда? Йиқилсанг ерга йиқилмайсан ҳокилару задагонлар устига йиқиласан!
31.10.2022 23:19
Ўзбекларда "Подачилар кўп бўлса қўйлар харом ўлади" деган доно мақол бор. Бизда битта ишчига 10 бошлиқ тўғри келади, шунинг учун халқимизнинг бири икки бўлмайди.
31.10.2022 19:08
Оҳирги гапда нотўғри маълумот кетган, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мавжуд эмас, маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими мавжуд ва бўлим бошлиғи ҳоким ўринбосари ҳисобланмайди
31.10.2022 18:22
Har bir 10 mlndan oylik osayam, bankrotlik yaqin