Ўзбекистон амалдорлари жамоат транспортида: Арипов, Ортиқхўжаев...

07.01.2021 12:04

Халқ хизматкорлари одатда халқ пулига сотиб олинган “люкс салон”ли хизмат машиналарида ҳаракатланишади. Ҳукумат вакилларини кўча–куйда жамоат транспортида учратиш қийин. Автомобилсиз кунларда ҳам уларни жамоат транспортида излаб овора бўлманг. Амалдорлар халқ учун нақадар шинам жамоат транспортларини йўлга қўйганларини мақтаниб гапиришсада, ўзлари ундан фойдаланишни негадир эп билишмайди.

Хорижда автомобилсиз кун эълон қилинганда Эрон президенти Хасан Руҳоний (2015 й.), Дубай амалдорлари (2017 й.) ер ости транспортидан фойдаланишган экан. Шунингдек, Испания Қироли Хуан Карлос (2007 й.), Австрия президенти Хайнц Фишер (2007 й.), Филиппин президенти Глория Макапагал-Арроёлар ҳам халқ орасида транспортда кўринган.

Эрон президенти Хасан Руҳоний
Дубай амалдорлари

Rost24.uz сайти мухбири жамоат транспортига минган Ўзбекистон амалдорларни излаб топди. Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг юқори мансабдорлари ҳам жамоат транспортига чиқиб туради. 2020 йил 29 декабрь ана шундай кунлардан бири бўлган. Сергели ер усти метросини фойдаланишга топширишдан аввал ушбу жамоат транспортига 10 дан ортиқ амалдор чиққан.

Улар, Бош вазир Абдулла Арипов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Қонунчилик палатаси спикери Нуридинжон Исмоилов, Сенат раиси Танзила Норбоева, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевлардир.

Амалдорларнинг бу биринчи бор ер ости транспорт йўлига тушиши эмас. 2020 йил 29 августь санасида ҳам айни шу ҳукумат вакиллари Тошкент метросининг “Юнусобод” бекатидан янги “Туркистон” йўлигача сайр қилишган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар