Халқ банки 14 фоиз ставкада 225 млн. сўмгача кредитлар ажратмоқда

24.10.2022 18:43

ХАЛҚ БАНКИ ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КЎМАКЧИ

Бугунги кунда туризм мамлакат иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири саналади. Шу боис кўплаб давлатлар соҳани ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида мамлакат инфраструктурасини жаҳон стандартлари даражасида яратиш бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Тарихий обидаларга бой, ўзига хос анъана ва маданиятга, мўътадил иқлимга эга мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш ва бу орқали қўшимча иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадини кўпайтиришга, соҳада етарли шарт-шароитларни йўлга қўйишга катта эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган «Мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги улкан имкониятлари ва улардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, давлат раҳбари томонидан туризмни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан ҳам «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор доирасида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида юридик шахсларга меҳмонхона ва хостеллар фаолиятини ташкил этиш учун 22 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан 2022 йилда оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун жами 24 та жисмоний ва юридик шахсларга 945 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, бугунги кунда «oilakredit.uz» платформаси орқали жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризалар, лойиҳаларга ҳоким ёрдамчиси тавсияномасига асосан белгиланган тартибда оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жисмоний шахслар учун 33 млн. сўмгача, юридик шахсларга 225 млн. сўмгача кредитлар ажратилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.10.2022 20:49
Сафсата оддий дехкон одамга шафтоли кокиям йук кредитни таниш билишлару уктувчиларга берилаябди