Баҳодир Умурзоқов: "Тил билган фуқарога бепул авиачипта олиб берамиз"

05.01.2021 10:55

Кўпгина амалдорлар журналистларга интервью берар экан, асосли маълумотларга таяниши лозим. Мулозим овоза қилаётган ахборотлари ортида жиддий, ишонарли статистика бўлиши шарт.

Баъзи амалдорларни ижобий натижа сифатида тақдим этган маълумотлари ортидан шубҳали саволлар туғилади.

Куни кеча Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов ЎзА мухбирига интервью берди. Вазир ўринбосарининг қуйидаги жавоблари эса жуда ажабланарли ва кишини мулоҳазага чорлайди.

Вазирнинг далолат қилишича, ўтган йиллар 30 мингга яқин фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 50 минг нафарга оширилади. Йилдан йилга аҳоли сони ошиб боришини инобатга олсак 2021 йилда касб ҳунарга ўқитиш 50 минг нафарга етиши қамров кенгайишидан далолатми, ёки ўзгариш йўқлигини билдирадими?

Умрзоқов 2021 йилда 5 миллион камбағалнинг 2-3 миллионини бандлик жараёни орқали камбағалликдан чиқариб олишга ваъда берди. Аммо, иш билан таъминлаш орқали аҳолини осон камбағалликдан чиқариш мумкинми? Айниқса маош миқдори энг зарур эҳтиёжларни қоплашга қодир бўлмаганда.

Вазир сўзларидан иқтибос: “Мурожаатномада 2021 йилда ишсизлик нафақасини олиш 3 баробарга оширилиши айтилди. 2020 йилда ишсизлик нафақаси ўртача 500 минг сўм бўлган бўлса, 2021 йилда 1,5 миллион сўмдан ҳар 3 ой муддатга берилади.” Бу гап билан вазир нафақа ошганини исботламоқчи бўлган кўринади, аммо рақамлар тажанг бўлади.

Вазир нутқидан яна бир иқтибос: "Мана шу 3 ойда ушбу фуқароларни иш билан таъминлаб, керак бўлса ўқитиб, чет элга ишга юбориш режасини қиляпмиз. Бу борада Россия, Қозоғистон, Европа ва Араб давлатлари, Корея билан шартномалар тузиб қўйдик. Қувайтга араб ёки инглиз тилини биладиган инженер мутахассислар керак. Улар 7 минг мутахассис ажратишимизни сўраган. Уларнинг ҳар бирига 500 доллардан 14 минг долларгача маош берилиши кўзда тутилган. Мутахассисларимиз бор, лекин тилни билишмайди. Айни шу боис бор-йўғи 120 мутахассис юбора олдик. Биздаги биринчи муаммо – юртдошларимизнинг юборилаётган давлат тилини билмаслигида.

Буни ҳисобга олган ҳолда марказларимизда фуқароларга инглиз, рус, француз, япон, араб, хитой тилларини ўргатяпмиз. Тил билган фуқароларга ҳатто самолёт билетини ҳам олиб берамиз. Ҳамма шароит муҳайё”.

Қизиқ, шу вақтгача тайёр текин чипта билан қанча фуқаро, қайси давлатга юборилди?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазир ўринбосари Баҳодир Умурзоқовга фуқароларимизнинг тафаккури маъқул эмасдек кўринади. Унинг фикрича фуқароларимиз онг, тафаккури ўзгариши керак.

“Фуқароларда битта нарса – онг, тафаккур ўзгариши керак. Россия давлатида ишлаётган 2 миллионга яқин фуқароларимизнинг 400 мингини расмийлаштирдик. Қолганларини ҳам расмий жиҳатдан қабул қилсак, уларнинг топган даромадининг каттароқ қисми уйига, қолган қисми ижтимоий тўловларга кетади. Кексайганида нафақа олиш имкони бўлади".

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
06.01.2021 20:20
"Каттароқ қисми уйига қолган қисми ижтимоий тўловларга кетади "деганда қандай тўлов назарда тутилади?
06.01.2021 11:52
На калькуляторе подсчитале ???
06.01.2021 03:53
Хамма сизга ухшаган далбаёб булса мумкин