Шифокор калтаклангани юзасидан ИИБ суриштирув бошлади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса назоратга олди

13.10.2022 12:02

Rost24.uz сайтида "Кеча тунда яна бир чақирув манзилида "Тез ёрдам" шифокорлари аёвсиз калтакланди" хабари эълон қилинган эди.

Мазкур хабарда айтилган воқеалар, яъни Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида фуқаро ва “Тез ёрдам” ходимлари ўртасида бўлиб ўтган жанжал юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

"Жанжал давомида фельдшер аёлнинг кўкрак қафасига шикаст етказилган. Суриштирув натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Суриштирув ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган", дейилади прокуратура хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ходимлари ижтимоий тармоқлар билан расмий сайтнинг фарқига бормаса-да ушбу ходиса юзасидан муносабатни билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Умуман, вазирлик фуқароларимиз томонидан тиббиёт ходимларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этилишига нисбатан доимо муросасиз муносабатда бўлади. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўради", дейилган вазирлик матбуот хизмати хабарида.   
    

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар