“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2022” ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ!

30.09.2022 13:57

Ўзбекистон журналистлари ва блогерлари, фаол жамоатчилик эътирофи асосида ўтказиладиган анъанавий “ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2022” эълон қилинади.

Вазирлар, ҳокимлар, раҳбарлар фаолияти ўзбек миллий медиаси вакиллари томонидан баҳоланади. Амалдорлар рейтинг даражасини ОАВ ходимлари белгилаб беради. 

2022 йилда қайси вазир қандай ишлади? Қайси вилоят ва туман ҳокимлари фаолиятидан жамоатчилик рози бўлди? Матбуот котиблари йил давомида қониқарли ишладими? Ўзбекистонда медиа лидери деб ким эътироф этилишга арзийди? 

Очиқ ва шаффоф танловда барчаси ойдинлашади. Сарҳисоб даври яқинлашмоқда.

Ўзбекистонда "ЙИЛ ТАНЛОВИ" нуфузи йилдан йилга ошиб бормоқда. Танлов қамрови нафақат Ўзбекистон, балки хориж медиа вакиллари эътиборига ҳам тушган. Бу гал Ўзбекистон жамиятини кузатиб бораётган чет эл ОАВнинг таниқли  журналистлари ҳам танловда қатнашади ва овоз беради.   

Танлов лойиҳа муаллифлари бўлган rost24.uz ахборот портали жамоаси томонидан ташкил этилади.

“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2022”да қатнашиш, тақдирлаш маросимини муносиб ўтказишга ҳисса қўшиш истагида бўлганларни ҳамкорликка таклиф этамиз.

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @rost24aloqa_bot га ёзинг ёки (+99833) 939-00-82 га қўнғироқ қилинг.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.10.2022 19:37
Qiziq-a, mana shu eng zo`r deyilmaydi, men eng zo`rman deyiladi