«Қишлоқ қурилиш банк» маблағларни “Online” бошқариш ва кўпайтириш имконини тақдим этмоқда

21.09.2022 18:44

AТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да «Online» муддатли омонатига маблағлар қабул қилиш давом этмоқда. Ушбу омонат турига маблағ қўйиш билан, келажак учун фойдали ва ишончли сармоя яратиш имконига эга бўласиз. Зеро у сизга маблағларингизни қисқа муддатда сезиларли кўпайтириш имконини беради. Шунингдек, сиз исталган вақтда ва исталган жойда пул маблағларингизни омонатга жойлаштиришингиз мумкин.

Ушбу омонат турида қуйидаги қулайликлар мавжуд. Хусусан, омонат очилган кундан бошлаб, ҳисобланган фоизлар ойма-ой тўлаб борилади. Табиийки, пулларингиз хавфсизликда сақланади.

Омонатга маблағлар 6 ойга йиллик 21 фоиз ставкада қабул қилинмоқда. Эслатиб ўтиш жоиз, омонатнинг енг кам миқдори 1 000 000 сўм ва келгусида қўшимча киритиш имконияти мавжуд эмас.

Онлайн-омонатини очиш учун Смартфонингизга Плэй маркетдан AТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг «QUANT» мобил иловасини юклаб олиб, рақамли идентификациялаш тизимидан ўтасиз. Бунинг учун банк картасига эга бўлишингиз талаб этилади. Сизни қизиқтирган омонатлар бўлимини топиб, маблағларингизни жўнатсангиз кифоя.

Онлайн-омонатларга, оддий омонатларга фоизлар ҳисоблангандек ҳисобланади ҳамда пул электрон ҳамёнга ўтказилади. Фоизларни ҳисоб-китоб қилиш учун депозит калькуляторидан фойдаланишингиз мумкин. Бир неча дақиқа ичида маблағларингиз жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимида расмийлаштирилади. Омонатнинг шартларига кўра, ҳар ким ўзи учун энг мос танловни амалга ошириши мумкин. Онлайн-омонатлар ишончли ва хавфсиздир.

Эслатиб ўтамиз, омонатнинг ҳар қандай тури, миқдори ва валютасидан қатъий назар, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан кафолатланади.

Онлайн-омонатлар ва мобил иловалардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, AТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг расмий веб сайтида кўрсатилган рақамлар орқали мутахассисларимиз билан боғланишингиз мумкин.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида.
 

Мурожаат учун:
Телефонлар: +998 78 150 00 55
Қисқа рақам: 1254
Электрон почта: headoffice@qqb.uz
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: @QQBANK
Facebook: http://fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.09.2022 00:05
Қанийди шунча пулим бўлсайди