«Қишлоқда эркинлик бор, шаҳарда фақат жим ўтириш керак...»

19.09.2022 09:21

Олис қишлоқда робот ясаб аёллар меҳнатини енгиллашни орзу қилаётган бола ҳикояси

Қишлоқ боласи бўш вақтини қандай ўтказади? Бу бўш вақтнинг ўзи борми, унда? Орзуларичи? Улар яқин ўн, йигирма йилларда амалга ошармикин...


Инновацион ишланмалар шаҳарлардаги марказлар-у, иҳтисослашган ярмаркаларда кўргазма учунгина хизмат қилаётган бир вақтда, Ўзбекистон қишлоқларида оналари, опалари, сингиллари меҳнатини роботлар ёрдамида осонлаштиришни орзу қиладиган болакайлар ўсяпти. Улар бир кун ҳаёт бошқача бўлишига ишонишади.
Балки улар катта бўлганда бугун амалдорлар қилмаган иш - аёллар қўлини «таппи» ёпишу, кетмон чопишдан озод қилишар.



Шароф Бошбековнинг «Темир хотин» фильмида Олимжон қишлоқ аёллари ҳаётини енгиллатиш учун робот яъни Аломатхонни ясаб келган эди. Бугун ҳам олис қишлоқларда бадиий тимсол бўлган Олимжоннинг орзусини амалга оширишни ният қилиб келаётган болалар йўқ эмас. Йиллар ўтсада қишлоқда аёллар меҳнати осонлашмади. Қишлоқ аёлининг меҳнатини енгиллаш ҳақида сенаторлар қайғурмасада бу ҳақида болалар орзу қилмоқда. Қашқадарёлик Довруғ айнан шундай йигитлардан. 

У бор йўғи 12 ёшда. Аммо, у шу кичик ёшидан қишлоқ меҳнатини елкасига ортган. Унинг ёзги таътили асосан қўй ва мол боқиш, далада ўт юлиш, экин териш, сув ташиш билан ўтади. Эрта тонгни қўйларни қўрадан олиб чиқиш билан бошлайдиган Довруғ робот ясашни орзу қилади. У онасининг меҳнатларини енгиллаштирадиган робот ишлаб чиқишни истайди. Аммо, Довруғнинг қишлоғида роботлар техникаси бўйича таълим берадиган масканнинг ўзи йўқ. У ҳатто инглиз тилини ўрганиш учун яхши мутахассис топилмаганини айтади. 

Унинг режалари катта. У истаган қизиқиши бўйича машғулотларни тополмаётган бўлсада, келажакда орзуларини амалга ошира олишига ишонади.
Довруғ Нодиров ҳақида тўлиқ видеорепортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин. 

Тасвирлар Қашқадарё вилояти, Нишон туманида олинган.



@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.09.2022 09:50
niyatinga erishgin bolajon maqsad sari olg‘a
19.09.2022 15:04
Qishloqlar ham hozir shaharday bo`lib qolgan, ovozingizni chiqarib ko`ringchi