САММИТ ЯНГИЛИГИ
Хитой раҳбарияти Ўзбекистоннинг ташқи ва ички ишларига аралашуви хавфларини олдини олишда ёрдам қўлини чўзишини расмий равишда билдирган.
Хитой халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой давлати раҳбарлари учрашуви натижаларини шарҳлади. Вазирнинг айтишича, Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга энергетика бўйича ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва Марказий Осиё – Хитой газ қувурлари эксплуатацияси хавфсизлигини биргаликда таъминлаш лозимлигини билдирган. Бундан ташқари, энергиянинг янги манбалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни, биргаликда истеъмол чораларини таъминлаш кераклигини айтган.
“Хитой ва Марказий Осиё давлатлари келажаги ҳамоҳангдир. Улар бир-бирининг сиёсий барқарорлиги ва хавфсизлигидан манфаатдордир ”, деган Си Цзиньпин.
Шунингдек, Хитой раҳбари “Хитой Ўзбекистоннинг ички сиёсатига ташқаридан аралашувларга биргаликда курашиш, унинг сиёсий барқарорлигини биргаликда ҳимоя қилишга тайёр”, дея таъкидлаган икки давлатнинг ўзаро учрашувларида.