Бугун, Самарқанд шаҳри 5 та давлат раҳбарларини қабул қилиб олди. Улар, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти С.Жапаров ва Хитой халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинлардир. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрида хавфсизлик чоралари анчагина кучайтирилган.
Саммит қатнашчилари жойлашган меҳмонхона атрофлари ва марказий кўчаларда автомобиллар ҳаракатланиши қисман чекланган. Самарқанднинг марказий кўчалари доимгидан тоза ва кўркам ҳолатга келтирилган. Шунингдек, Самарқандга 600 га яқин журналистлар саммитни ёритиш учун бирин кетин етиб келишмоқда.
Расмий ташрифлар ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат раҳбарларини қабул қилиб олиш маросимлари давом этмоқда. Бугун тонгдан Мўғулистон, Эрон ва Қирғизистон Республикалари раҳбарлари билан Шавкат Мирзиёев учрашув ўтказди.
Айни пайтда эса Хитой Президентини кутиб олиш маросими бўлмоқда.
Rost24.uz сайти ШҲТ саммити доирасидаги учрашувларни танқидий таҳлилий ракурсдан узатишда давом этади.