"Инсон эркин бўлсагина ярата олади. Эркин бўлмаган инсон — янгиликлар, ташаббус ва саховат қилиш имкониятига эга бўлмайди.
Айнан шу сабабли, шахс учун эркин ва озодлик — ҳаёт-мамот масаласидир. Чунки, инсон яшадими, инсондек яшаши керак. У атрофдагиларга яхшилик улаша олиши керак. Эркин бўлмаган инсон бундай имкониятларга эга бўлмайди.
Агар, биз ҳар бир давлатни инсонга қиёслайдиган бўлсак, озод бўлмаган давлатлар, на ўз фуқаросига, на инсониятга фойда келтира олади. Бундай давлатлар фақатгина истеъмолчи кайфиятдаги давлатга айланади. Яъни, қорнини тўқ қил ва ишлат.
Айнан шу сабабли озодлик нафақат инсон тақдири, балки давлатлар тақдири учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Азалдан босқичи давлатлар босиб олган ерларида инсонларда озодликка интилиш руҳиятини турли йўллар билан босиш учун ҳаракат қилишган ва кўп ҳолларда эришишган ҳам. Бу иллатнинг номини боқимандалик деб айтиш мумкин.
Босиб олинган ерларда фақат қорни учун яшайдиган халқлар шакллантириш босқинчиларнинг азалий мақсади бўлган.
Биз мустақил бўлганимиздан кейин таъбир жоиз бўлса, курашаётган энг катта иллатимиз ҳам айнан — шу!
Биз озод руҳимизни тиклаб олишимиз, озодлигимизни нафақат тиклаш учун, балки асраш учун озодликпарвар, миллатпарвар, ватанини севувчи янги авлодни шакллантиришимиз жуда ҳам муҳим.
Биз «кома»дан қайтган инсонга ўхшаймиз. Энди, тезроқ соғлом бўлишимиз ва азалий 3000 йиллик давлатчилик тарихимизга таянадиган тириклик тажрибамизни тиклаб олишимиз керак!
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!"
Алишер Қодиров –
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикерининг ўринбосари,
«Миллий тикланиш» Демократик партияси
Марказий Кенгаши раиси
ХЎШ, СИЗ УЧУН МУСТАҚИЛЛИК БУ НИМА?
Фикр ва мулоҳазаларингиз Rost24.uz'да эълон қилинади.
Мурожаат учун — https://t.me/rost24aloqa_bot