МУСТАҚИЛЛИК СИЗ УЧУН НИМА?

02.09.2022 00:38

"Мустақиллик... бу кўп меҳнат. Мустақиллик... бу оғир меҳнат. Мустақиллик... бу меҳнатдан қўрқмаслик. 

Давлат мустақил бўлгандан сўнг кузатишади: қани булар нимага қодир экан... 

Биз нимага қодир эканлигимизни меҳнат орқали кўрсатишимиз мумкин".

Шерзодхон Қудратхўжа — 
ЎзММА Бошқаруви раиси, 
ЎзЖОКУ ректори

ХЎШ, СИЗ УЧУН МУСТАҚИЛЛИК БУ НИМА?
Фикр ва мулоҳазаларингиз Rost24.uz'да эълон қилинади.
Мурожаат учун — https://t.me/rost24aloqa_bot 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
21
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.09.2022 10:35
Меҳнатдан бирор нарсага эришиш мумкин бўлганда, Ўзбеклар космосни эгаллаган бўларди. Собиқ Совет тузумида "Меҳнатнинг таги-роҳат",- деб, 70 йил меҳнат қилдирди. Қуруқ меҳнат қилиш билан ҳам, ҳеч нимага эришиб бўлмас экан. Бу Шерзодхўжа деганлари охирги марта қачон қопга таппи солиб ташиган экан ?! Қишнинг совуқ кунида, майдаланиб, ун бўлиб кеткан кўмирни ғалтак - аравада ташиганмикан?! Халқ, бу меҳнатнинг беш баттарини қилаяпти. Ҳаттоки, ўз ватанида меҳнат топаолмай, Руссияга бориб, ўрисларнинг ҳам меҳнатини қилаяпти. Бу кишим, балким, " Мен-ақлий меҳнат кишисиман",- деб, баҳона қилар. Хўп, қайси ақлий меҳнатингизнинг маҳсули, Халқимизнинг бирор оғирини енгиллатти? Нуқул, олди-қочди гапларку. Она тилимиз ўз ўзанидан узоқлашиб кеткан, ҳаттоки, баъзи бир саводи ғовлаб кетканлар тилимиз келиб чиқишини Форсийга олиб борип тақашаяпти. Чунки форсийда қаттиқ ундошдан кейин жарангли ундош келади. Тилимиз Алифбосини, грамматикасини, имло қоидаларини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?Ғалатику. Халқимиз бу меҳнатни қилаолмайди. Бу меҳнатни сиз қилишингиз керак. Меҳнатмиш. Ундан кўра,"Ўқиш, ўрганиш, Дунё кезиш керак",- денг
02.09.2022 16:59
Шу фикринга яраша нима иш қилаяпсан ўзинг.
02.09.2022 16:30
Ўзбек халқи меҳнат орқали дунёга нимага қодир эканлигини кўрсатиб бўлди, дунёдаги кўпчилик мамлакатларда энг оғир, энг қора ишларни ўзбеклар қилиб юрибди! Сабаби ўз она Ватанларида тайинли бир иш йўқ ва 31 йилдан бери иш ўринлари яратишга жиддий эътибор берилмаяпти! Исботи- киши бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича биз дунёда 154-156 ўринларни эгаллаб юрибмиз! Давлат амалдорлари бўлса фақат ўзини, қариндош уруғларини, ўзига яқин одамларни бойитиш билан овора! Мустақил бўлиб олгандан кейин буларни мушугини пишт дейдиган инсоннинг ўзи йўқ! СССР пйтда бунақа бой-камбағалга табақаланиш йўқ эди, чунки мол-мулки, хашаматли биносини деларация қилиш лозим эди. Давлат амалдорлари ўзидан қўрқиб 31 йилдан бери декларация қилишни пайсалга солиб юришибди! Минг афсус, ўзингдин чиққан балога қайга борай давога!
02.09.2022 14:03
Мустақиллик бу.эркинлик...ижтимоий табақаланиш ва коррупциянинг гуллаб мева берган фурсат..