Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганига уч ой бўлмасдан амалдор Шаҳло Турдиқулованинг 6 кунга дам олиш учун хорижга кетгани катта мунозараларга сабаб бўлди.
Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова оиласи билан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида дам олаётгани ижтимоий тармоқларда очиқланган эди.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг rost24.uz сайтига маълум қилишича, вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга қайтиб келган. Ҳозирда иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Шунингдек, вазирлик вакили "Шаҳло Турдиқулованинг қаерда, қандай дам олиши унинг шахсий иши ҳисобланиши, давлат хизматчиларининг хорижда дам олиши қонунчиликда тақиқланмагани"ни қўшимча қилди.
Шаҳло Турдиқулова генетика бўйича олиб борган тадқиқотлари туфайли 2018 йилнинг “Олима аёли” унвонига сазовор бўлган эди.
Айни дамда Ўзбекистонда амалдорларнинг хорижда дам олиши, даволаниши ҳамда хорижий банкда пул сақлаши тақиқланмаган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги бу борада қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни ваъда берган эди.
Сурат фейсбукдан олинди.