Х.Ҳудойбердиев: "Бу даҳшат" — Абитуриентларнинг ярмидан кўпи (51,2%) 2 баҳога ҳам муносиб эмас, яъни 56,7 балл ҳам тўплай олмаган

23.08.2022 12:59

Ўзбекистонда таълим буткул издан чиқмоқдами? Аксарият абитуриентлар 2 баҳога ҳам лойиқ топилмади

Халқ таълими вазирлигининг 11 йиллик таълими меваси, натижаси - 550 минг нафар абитуриент ДТМ имтиҳонларида ҳатто 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Ҳудойбердиев бу вазиятни “даҳшат”, дея таърифлаган.

"ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган.

Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу ярмидан кўпи дегани! Бу даҳшат! Даҳшат, ўртоқлар!

Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили 36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 51,2% га чиқди. Албатта, бунда мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар миқдори камайтирилиб, мутахассислик фанига катта урғу берилгани ҳам сабаб бўлди.

2022 йилда энг ёмон кўрсаткич, худди ўтган йилда бўлганидек Тошкент вилоятида (55,9%), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (45,2%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).

Демак, Тошкент вилоятида халқ таълими даражаси бутун Республика бўйича энг ёмон.

9 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Фақат 5 тагина ҳудудда бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган. Бу қайси ҳудудлар, деб ўйлайсиз? Албатта, бу ҳудудлар таълим даражаси бирмунча яхши бўлган — Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидир. Лекин умумий олганда бу ерларда ҳам аҳвол хурсанд бўладиган ҳолатда эмас.

56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

Яъни, 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори).

Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2% фоизи, аниқроғи 550 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди", деб ёзади Хушнудбек Ҳудойбердиев..

 

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
19
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
25.08.2022 19:27
1995 йилда мактабни битирганман. Бу йил тест топширдим кизикиш учун, ният хам йук укишга. 118.7 балл олибман. 63 фоиз тугри ечибман. Бизларни укитган устозларга алангали саломлар. Канчаси оламдан утиб кетди.
25.08.2022 19:17
У́китувчи кадри йук. Ойлик Кам, таьлии улдирилган.
24.08.2022 23:28
Ҳали бу юрак ютиб, имтиҳонга киргани Хушнудбек. Кирмаганларни ҳам ҳисобга олсангиз янада даҳшатли рақам бўлади. Яхшияи репититорлар бор, улар бўлмаса мактаблардан умуман талаба чиқмасди, менимча. Ўқитувчини қадри оширилмас, илмли кишилар жамиятни элитаси бўлмас экан, аҳвол бундан ҳам баттар бўлади. Ўқиган бир ойда оладиган ойлигини ўқимасдан бозорда юрганлар бир кунда топади. Бунақада ким ўқийди?! Ҳамма пул топиш йўлларини қидиради.
24.08.2022 21:31
Бу ҳолатга келиб қолишимизга сабаб ўқитувчиларнинг кўпчилигида фидойиликнинг етишмаслиги, фақат дарс вақтига чидаб берса бўлди билан чекланиши деб ўйлайман. Илгари қишлоқда шароит ҳозиргидан яхши бўлганми, йўқ. Қишлоқни болалари ҳам олий ўқув юртига кўплаб ўқиганку! Бир синфда бола кўп, боғча йўқ деган гапларга қўшилмайман. Бир синфда ўнта ўқувчи ўқийдиган синфлар бор, ўйлайсизки ҳаммаси олий ўқув юртига кирдими? Ўқитувчининг аниқ мажбурияти бўлиши шарт. Ҳар бир фан бўйича битта синфда ўқийдиган болаларга минимал талаб (ўқувчилар тўплаган балл ёки баҳо) ўқитувчининг (KPI) баҳосини бериши керак. Ўқитувчилар тўплаган балларнинг ўртачаси мактаб рахбариятига баҳо бўлиши керак. Албатта бу борада ХТВнинг аниқ йўналиш белгилаб олган бўлиши керак.
24.08.2022 16:35
Таълим тизимининг бу даражада пастлаб кетишининг асосий омили - аксарият ота-оналарнинг бола таълимидаги ўз вазифаларини буткул ўқитувчилар зиммасига юклаб қўйгани ёки, бошқача қилиб айтсак, ўзларининг вазифаларидан бир томонлама воз кечишлари деб ўйлайман. Агар ота-она истаса, ҳар қандай шароитда, исталган ҳудудда фарзандининг сифатли таълим олишини таъминлай олади. Педагоглар фақат мактабда таълим бериш билан болани билимли қилиб қўя олади, деган фикр бутунлай хато. Ота-оналарда фарзандининг ўқимишли бўлишига нисбатан кучли хоҳиш ҳосил қилинмагунча, бу ҳолат ўзгармайди. Албатта, ўрта таълим сифатини ошириш ҳам жуда долзарб. Тошкентда сифат юқорироқлигининг яна бир сабаби балки хусусий таълим муассасаларининг давлат мактабларига кучли рақобат ҳосил қила олгани. Вилоятларда ҳам Тошкентдаги каби хусусий таълимни ривожлантириш керак. Рақобат бўлмаса, ҳар қандай соҳа узоқ масофада инқирозга учрайди.
24.08.2022 16:28
Таълим сифатининг бу даражада пастга тушиб кетишининг асоси
24.08.2022 09:59
Assalomu alaykum Xushnutbek juda oģriqli aktual mavzu haqida yozibsiz .Yildan yilga bolalarning ilim olish saviyasi rostdan ham tushib bormoqda bunga sabab fan òqtuvchilarining òzida yuzaki yondoshishadi 90%òquvchi yoddan aytadi mazmunini sòrasangiz ayta olmaydi .Òqruvchilarning metodikasini maktablarda nazoratga olish kerak xalq ta'limida sifatsiz kadrlar hozirgi kunda anchayin kòproq aynan shu masala yuzasidan mutasadilar nazoratni qòlga olish fursati yetti. Zero ertaga bizni davolovchiham tiriklatyin gargantuan tiquvchiham shu mitti qalb egalari bularga tòģri yònalish berish sizu bizning vazifamiz.
24.08.2022 05:36
Men Buxoro viloyati chekka qishlog'ida yashayman. Bizda hozirda juda ko'pchilik kurslarga boradi, albatta kursga qurbi yetadiganlar. Lekin shuni aytish kerakki bilimi bor , o'qishni istaydigan yoshlar esa kurslarga borishga cho'ntagi ko'tarmaydi. Maktabda esa o'qish 0. Chunki o'zim litsey davrida maktabda o'qigan o'rtoqlarimni bazida maktabdagi darslariga qatnashganda o'qtuvchi matematikadan oddiy kosinuslar, sinuslar teoremasini bilmasligiga guvoh bo'lganman. Maktabda tanish bilishchilik, korrupsiya avj olgan. Bilmadim bu o'qtuvchilar o'quvchilarga nima o'rgata oladi. Hech bo'lmaganda sharoiti yo'q bolalar maktabda ham yaxshi o'qiy olmaydi.
24.08.2022 03:16
Тошкент.вилояти халк.таълими бошкарма.марказдагиларни хаммаси коррупционерку.Балик бошидан сасиган.назорат йук.мактабларда.хамма уз нафси.бн овора.
24.08.2022 03:13
Тошкент.вилояти.мактабларида таълим сифати 0%.укитувчилар.билими.саез.танишбилишчилик.уз касбининг усталари кам.талабчанлик 0%.кун утса булди.10—11синф укувчилари.рус тилидан репититорга.борганини кандай.изохлаймиз.уят.бошкарма.ва.марказда.факат коррупция.мактаблардан улпон йигишади
23.08.2022 20:16
Chekka xududda òqituvchi psixologman sharoit oģir bolalarimiz ròzģor uchun qòy ,mol boqib qishdan chiqish uchun tappi qilishdan bòshamaydi sovuqda qolmaslik uchun .Òqishga umuman vaqt yòq sharoiti borlarga tògarak repititorlar xam yòq Samarqand viloyati Payariq tumanidagi nakurt maxallasida yashaymiz farzandlarim mentalarifmetika nimaligini bilmaydi zamondan ancha orqadamiz chekkadagi xududlarga juda qiyin zavod,fabrika bòlsa xam ota onalar ishlardi, ishlab pul topadigan joy yòq faqat 8 xonali maktab 1ta QVP bor 140 òrinli maktabda 250ga yaqin bola òqiydi xatto boģcha yòq qayerdan 56 ball tòplasin Xushnudbek 1oy nakurtda yashab kòrishingiz kerak ekanda
23.08.2022 19:11
Тошкент вилоятида ёшлар купрок дала юмушлари билан банд булиб дарс килишга вакти йук,репиторларга катнашга имконияти(маблаг) йук,лекин укишга кириш орзу булиб колмокда.ота-оналар хам эътибор беришмас экан ахвол узгармайди
23.08.2022 18:32
Бу хали холва, бутун таълим тизими издан чиққан бошқа сохалар каби. 30 йилдан бери барча сохалар пастга қараб кетаяпти, чунки барча сохалар салохиятини СССР даврида етиштирилган кадрлар ушлаб турган эди. Энди улар камайиб боряпти, ёши улғайиб пенсияга чиқиб кетяпти. Сохаларнинг тақдирини эса энди биринчи президент даврида етиштирилган чаласавод кадрлар хал қиляпти. Бу биринчи президентдан қолган мерос, қочиб қутилиб бўлмайдиган. Минг афсус!