Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолибларидан бири – Нодирбек Якуббоев ва аёллар жамоаси вакили Нилуфар Якуббоевалар отаси Муродбек Искандаров Давлат солиқ инспекцияси ходими бўлиб ишлайди.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев кеча, 15 август куни Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси ходими Муродбек Искандаров хонадонида бўлиб, барча солиқчиларга Муродбек Искандаровдан ўрнак олиши лозимлигини таъкидлаган.
Шерзод Кудбиевнинг буйруғи билан шахматчиларнинг отаси – М.Искандаровнинг унвони бир поғона кўтарилган. Шунингдек, ДСИ раиси оила аъзоларига миннатдорчилик билдириб, Хумсон санаторийсига йўлланма ҳам топширган.