Банк фуқаронинг тириклигини тасдиқловчи маълумот сўрамаган, аксинча, вафот этгани қайд этилгани учун тегишли ФХДЁ бўлимидан буни инкор этувчи маълумот олиш мумкинлиги тушинтирган.
"Ижтимоий тармоқлар орқали Қашқадарёда банк раҳбари фуқародан тириклиги тўғрисида маълумот сўради мазмундаги хабар тарқатилди.
Ҳолат ўрганилганда фуқаро А.Ж кредит олиш мақсадида банкнинг Қарши шаҳар филиалига 2021 йилда мурожаат қилган ва ушбу фуқаро томонидан кредит олиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган.
Шуни ҳам алоҳида қайд этамизки, банк масъуллари томонидан фуқаро А.Ж.дан унинг тириклигини тасдиқловчи маълумот сўралмаган, аксинча, 2021 йилда шахс ҳақидаги электрон маълумотлар базасида А.Ж.нинг вафот этгани қайд этилгани учун тегишли ФХДЁ бўлимидан буни инкор этувчи маълумот олиш мумкинлиги тушинтирилган.
Айни шу фуқаро билан боғлиқ Daryo.uz сайтида 2019 йил 26 cентябрь, 2020 йил 22 январь, 2021 йил 11 ноябрь кунларидан турли мақолалар чиқарилган.
Эътиборли жиҳати, банкнинг масъул ходимлари ушбу фуқаро билан ўзаро суҳбат жараёнида фуқаро А.Ж 2022 йил давомида кредит олиш бўйича банкка мурожаат қилмаганлиги ҳамда кредитга эҳтиёжи йўқлигини маълум қилган.
Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари ходимларидан банкка тегишли маълумотларни тўлиқ ўрганмасдан асосланмаган, текширилмаган материалларни тарқатмасликни, бу ҳолатлар қонунчиликда кўрсатилган тегишли жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз."