Қашқадарёда банк раҳбари фуқародан тириклигини исботловчи маълумотнома олиб келишни сўради

29.07.2022 09:39

Кредит сўраб келган фуқародан “Агробанк” мутасаддилари шундай малумотномани олиб келишни ҳам талаб қилган. Фуқаро ҳайрон: “Мен тирик бўлсам, тириклигим ҳақидаги “спарвка"ни қаердан олишим мумкин?!”

 

Қаршида банк раҳбари кредит сўраб мурожаат қилган фуқародан ҳаётини тасдиқловчи ҳужжат сўради.


Тегишли видеомурожаат Telegram’даги «Қитмир мухбир» каналида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, «Агробанк» филиалига маҳаллий фуқаро келиб, кредит олиш ниятини билдирган. 

«Ҳамма ҳужжатларим жойида. Шу сабабдан бошлиқнинг олдига боришимни айтишди. Кирсам, банк раҳбари қўлимдан барча ҳужжатларни олди. Ҳужжатларим жойидалигини айтди, кейин эса тириклигимни тасдиқловчи маълумотнома олиб келишимни сўради. Мен билан гаплашаётган банк раҳбари менинг тириклигимга ишонмаяпти ва бу фактни тасдиқловчи ҳужжат олиб келинг, дейди. Айтинг-чи, борлигимни тасдиқловчи ҳужжатни менга ким беради? - деб сўради эркак. 

«Дарё»нинг ёзишича, Марказий банк вилоят бошқармаси мутасаддилари фуқародан шундай мазмундаги маълумотнома сўралганини тасдиқлаган. 

«Банкнинг кредит маълумотлар базасида бу шахс кўп йиллар аввал вафот этгани қайд этилган. Шунинг учун банк менежери ундан унинг тириклигини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган бўлиши мумкин. Вазият атрофлича ўрганилади», — дейилади Марказий банк вилоят бошқармаси хабарида.

Манба: Kun.uz

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
29.07.2022 15:20
Буниси энди кулгили эмас
29.07.2022 15:10
Банк,ходимлари,шунака,деган болса,придет,бермайман,дегани,
29.07.2022 15:09
Maʼlumotnoma qayerdan olinardi? Albatta, qabriston direktoridan-da!