Кеча кулбада яшаётган оилага бугун янги уй қуриб берилди

26.07.2022 14:41

Rost24.uz да эълон қилинган бир интервью сабаб турмуши тубдан ўзгарган қишлоқ аёли ҳаётидан репортаж


Бундан бир йил олдин, Rost24.uz сайтида: «Ўрта аср шароитида, олис бир қишлоқда яшаётган аёл ҳаётидан лавҳа» номли материал эълон қилинган эди.

Уйнинг аввалги ҳолати
Уйнинг бугунги ҳолати

Унда умрида бирор марта қишлоғидан нарига чиқмаган, оғир қийин шароитда яшаса-да, ҳеч қачон турмушидан нолимаган, ўтаётган кунларига фақат шукроналар айтадиган замондошимиз Лобар Марқаева билан суҳбат қилган эдик.

Ушбу суҳбатимиз Rost24.uzʼнинг YouTube каналида кўплаб кузатувчиларни бефарқ қолдирмади. Яъни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, “Накурт” қишлоғида яшовчи Лобар Марқаеванинг бутун ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.

Уйнинг аввалги ҳолати
Уйнинг бугунги ҳолати

Биргина мисол, шу йилнинг январь ойида сайтимиз томонидан ўтказилган «Йил танлови —2021» да ҳам Лобар Марқаева «Йил аёли» номинациясига муносиб кўрилган эди.

***

Орадан ярим йилча вақт ўтди. Бизни қаҳрамонимизнинг айни кундаги турмушидаги ўзгаришлар қизиқтирди. Бу оила ўша ўрта аср шароитидаги уйда яшаб келяптими? Катта ўғлини ҳарбий қилиш орзуси бор эди, ўғлини армияга олишдими? Шу каби саволлар бизни ўша “Накурт” қишлоғига олиб борди.



— Йил бошида бир тадбирда иштирок этасиз, деб чақириб қолишди. Тадбирга бордим. Тадбир якунланиб қолганида, энди, ҳеч кутилмаган пайтда:  Лобар Марқаева – «Йил аёли», деб эълон қилишди. Тўғриси, мен тақдирланганлар қаторида бўламан, деб ўйламагандим, ҳеч кутилмагандим.

Телефонимга қарасам, шаҳардан телефон бўляпти: «Йил аёли» — Лобар Марқаева, қачон уйингизга қайтасиз, биз борамиз».

Лобар опа икки кундан сўнг қишлоғига қайтиб келганида нималар бўлиб кетганини ҳаяжон билан гапирарди:

Икки кундан кейин уйимга келиб ҳайрон қолганман-да… уйимизнинг олдида қанча усталар юрибди. Хоналарни замонавий кўринишга келтиришган… хуллас, икки кунда шунча нарса бўлиб кетган-да, – дейди у.

Уйнинг аввалги ҳолати
Уйнинг бугунги ҳолати

Самарқанд вилояти ва Пайариқ тумани ҳокимликлари ёрдами билан шундай уйларда яшаётганини алоҳида қайд этган Лобар Марқаева, туғилган кунида тикув машинасини совға қилган Пайариқ тумани ҳокимлигига ва шундай бахтли кунларни кўришига сабабчи бўлганларга миннатдорлик билдирди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.07.2022 22:50
"Йил эркаги" бўлгим келди: 26 йил ўқитувчи бўлдим, Ватан олдида кўрсатган хизматларим учун ИНСУЛЬТ "орден"и билан мукофотландим, аввал 1-гурух ногирони "унвони"га сазовор бўлдим, хозир "мартаба"м пасайган, 2-гурух ногирониман