Саид-Абдулазиз Юсуповдан Корея фуқаросининг катта миқдордаги пули ундирилди

07.12.2020 03:25

Чет эл фуқароси Ли Чолхоан ўзини алдаб, унга тегишли катта миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган, Ўзбекистондаги нодавлат фондларидан бирининг собиқ директорига нисбатан чора кўришни ва пулларини ундириб беришни сўраб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилади.

Тергов ва суд ишлари якунига кўра, Саид-Абдулазиз Юсупов томонидан Чет эл фуқаросига етказилган зарар 152.539.480 сўм жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тўлиқ ундириб берилди.

Эслатма: Икки йил олдин ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг собиқ директори С.Юсупов ўзинининг айбсизлигини айтиб Ўзбекистон Республикаси президенти номига видео мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага ва баҳсларга сабаб бўлган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
12
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар