Rost24.uz танқидига муносабат: "Айбдорлар" топилган, ваъдалар берилган. Натижани кутамиз

18.07.2022 14:41

 «Давр» маҳалласидаги муаммоларни ишчи гуруҳ бориб ўрганди.

Шу йилнинг 23 июнь куни сайтимизда: «Чириётган симёғоч, чанг кўчалар, «светсиз» уйлар... Номи янги, муаммолари эски Кўкдаладан репортаж» номли материал эълон қилинган эди. Бунга «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди. Унда электр таъминотини узлуксиз таъминотидаги муаммолар туғилишига суғориш мақсадида артезан қуриб олган аҳолининг ўзи айбдор қилинган бўлсада, янги трансформатор қурилиши масаласи ҳам  кўриб чиқилиши маълум қилинган:

«Ижтимоий тармоқ кузатувчилари эътибори қаратилган Кўкдала туманининг «Давр» МФЙ Ўрта қишлоғида 118 та хонадон мавжуд. Аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган 659 -сонли 160 кВа трансформатор пункти ҳамда 10 кВ «Ўрта» фидеридан тортилган ҳаво линиясининг бетон таянчлари соз ҳолатда. 0,4 кВли электр тармоғи симёғоч устунларидан иборат, унинг аҳоли хонадонларигача кириб борган қисми яроқли ҳолатда.

Видеолавҳада кўрсатилган қўлбола симёғочларнинг аҳволини ўрганиб чиққан ишчи гуруҳ қурилмалар аҳоли томонидан туман электр таъминоти корхонасининг рухсатисиз, ҳеч қандай техник шарт-талабларига риоя қилинмаган ҳолда томорқаларини суғориш мақсадида артезан қудуқ насосларини ишлатиш учун ўрнатиб олингани аниқлади. Дарҳақиқат, ушбу линияларнинг салқи ҳолати, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилмагани қайд этилди.

Қишлоқ аҳолиси вакилларидан Бекзод Ҳайитов, Анвар Раҳмонов, Анвар Муҳаммадиевлар билан ушбу масаланинг ечимига доир суҳбат ўтказилди. Унда электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилиш, тармоқ реконструкцияси ва барқарор электр таъминотини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълум қилинди.

Мурожаатчилар бу борада ягона муаммо сифатида қўшимча трансформатор пункти қуриб беришларини сўраб, ушбу соҳадаги уларнинг талаби ишчи гуруҳ ўрганишлари ва хулосаларига кўра ҳал этилиши маълум қилинди».

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар