Ўзсаноатқурилишбанк янги услубда IT марказлари фаолиятини йўлга қўйди

15.07.2022 16:04

Бунда ходимлар учун хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитларини яратиш билан бирга қулай ижодий муҳитни ҳозирлаш мақсади илгари сурилди.

Бинонинг биринчи қаватида Ўқув маркази, иккинчи қаватида эса IT марказ ўрин олган бўлиб, ҳар икки қават ҳам замонавий архитектура услубида барпо этилган.

Ўқув маркази ўқитувчилар хонаси, маърузалар зали, мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона кабилардан таркиб топган бўлса, IT марказда дастурчилар, менежерлар, сервер хоналаридан ташқари, музокаралар ўтказиш хоналари ҳам ўрин олган.

IT марказда бир нечта “Agile” гуруҳлари ҳам фаолият юритади. Улар Банк тизимида жорий қилинаётган янги лойиҳалар ва хизматларни ишга туширишда кўмаклашиш баробарида, ўзлари ҳам муассасанинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб дастурий маҳсулотлар яратади.

Хусусан, бугунги кунда гуруҳ аъзолари CRM дастурини ишлаб чиқиш, кредит конвейерини амалиётга татбиқ этиш, риск моделини қайта тайёрлаш каби лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

Банк Ахборот хизмати

Реклама

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар