Энди “Қишлоқ Қурилиш Банк” банкоматларидан картасиз нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади

30.06.2022 18:18

"Қишлоқ Қурилиш Банк" мижозларига навбатдаги қўлайликни тақдим этмоқда.

Куни кеча, банк томонидан замонавий банк хизматларини ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда таъкидланишича, "UZCARD" “Қишлоқ Қурилиш Банк” билан ҳамкорликда амалга оширилган янги, "UZCARD" фойдаланувчиларига банкоматлардан картанинг иштирокисиз нақд пул маблағларини ечиб олиш имконини берувчи “Код орқали нақд пул ечиш” хизмати йўлга қўйилди.

Ушбу қўлайлик борасида "UZCARD" бош директорининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Хамидуллина Лиля ўз чиқишида шундай деди:

“…хизматининг асосий афзалликлари пластик карта уйда қолиб кетган ва шу ерда ва ҳозир пул керак бўлган вазиятда – бу қулайлик, вақтни тежаш ва операсиялар ўтказилишидаги хавфсизликдир. Содир бўлиши мумкин бўлган хавфларни минималлаштириш мақсадида операсияни тасдиқлашнинг қўшимча усуллари жорий этилди. Ўйлаймизки, янги хизмат UZCARD карталари соҳиблари орасида катта талабга эга бўлади”.

Мазкур хизматнинг механизми жуда оддий ва қуйидаги босқичлардан иборат:

1-қадам. "QUANT" мобил банк иловасини очиш ва менюдан “Нақд пулни олиш” бандини танлаш. (Янги хизматни фаоллаштириш учун "QUANT" фойдаланувчилари уни охирги версияга қадар янгилашлари керак бўлади).
2-қадам. Керакли маблағ миқдори киритилади ва 30 дақиқа давомида амал қиладиган хавфсизлик коди иловага келиб тушади.
3-қадам. Банкоматнинг менюсидан «Код орқали нақд пул олиш” бўлимини танлаш ва иловаги олдинроқ  келиб тушган тасдиқлаш кодини киритиш.
4-қадам. Код текширишдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, банкомат экранида танланган маблағ ва 1% миқдоридаги стандарт комиссияни акс этади. Ушбу хизматдан фойдаланувчидан қўшимча тўлов олинмайди.
5-қадам. Хавфсизлик мақсадида фойдаланувчининг мобил телефон рақамига, банкомат экранидаги графага киритилиши керак бўлган бир марталик СМС-коди юборилади. Ушбу СМС-код фақат 3 дақиқа давомида фаол ҳолатда бўлади.
6-қадам. Маълумотлар киритилиб, тасдиқлаганидан сўнг фойдаланувчи нақд пул маблағларини олади.

Айни пайтда ушбу хизмат, яъни “Код орқали нақд пул ечиш” хизмати, "UZCARD" карталари эгалари учун мобил иловада ва “Қишлоқ Қурилиш Банк”нинг банкоматларида мавжуддир.

Анжуманда “KoronaPay” иловаси орқали банк хизматидан қўлай фойдаланиш борасида ҳам алоҳида сўз борди. Бу хизматнинг қўлайликлари бўйича банкнинг муқобил савдо каналларини ривожлантириш бошқармаси бош эксперти  Абдурасул Абдужабборов шундай деди:

“Бизнинг банк карталаримиз “Золотая Корона” тўлов тизимининг  “KoronaPay” дастурига интеграция қилинган. Бу мижозларимизга қандай қўлайлик яратади? Масалан, олдин Россияда ишлаб юрган меҳнат муҳожирлари уйига пул юбориш учун банкларда навбат кутишарди. Ҳозир эса “KoronaPay” иловасини юклаб олиб, “Қишлоқ Қурилиш Банк”нинг исталган картасига тўғридан-тўғри пул жунатишлари мумкин. Яъни энди банкка бориб овора бўлишмайди. Хоҳлаган: "HUMO" ёки "UZCARD" картасига маблағларни тушириб олишлари мумкин”.

Тақдимот давомида, реал вақт режимида “Қишлоқ қурилиш банк”нинг банкомати орқали хизматнинг ишлаши намойиши ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
01.07.2022 20:23
Zoʻr ekan
01.07.2022 18:32
1% комиссияни 0.5% килиш иложи йукмикан