#Сўровнома
Ўзбекистонда Конституция янгиланиши ҳақида хабар берилганига бир ойча бўлиб қолди. Бу жараёнга боғлиқ турли дастурлар, жонли эфирларда бир нечта мулоқотлар, тадбирлар ҳақида юзлаб маълумотлар бериб бориляпти. Юртдошларимиз ушбу тарихий ислоҳот ҳақида қанчалик хабардор? Конституция улар учун нима?
Rost24.uz Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, «Чиял» деҳқон бозорида сўровнома ўтказди.
Жавоблар доимгидек турлича:
— Конституция нима у..? Мен сиёсатга тушунмайман;
— Уни билмайман, билсам бозорга келармидим...
— Конституция – тинчликда, у мустақиллигимизда;
— Вой, у нима деганларингиз???
Конституцияга ўзгартириш киритилаяпти, сизнингча, қайси жиҳатларга эътибор қаратиш керак?
— Менимча, Ўзбекистонда арзончилик, ободончилик бўлса, шуниси яхши;
— Бу ўзгартиришлардан ҳозирча хабарим йўқ, чунки "свет" йўқ, телевизор кўрмаяпмиз;
— Замоннинг талабига қараб, хусусий мактабларни кўпайтириш бўйича қонунлар киритиш керак. Шунда ишлайман дегани пул топишга чиқиб кетаверади, ўқийман дегани эса ўқийди;
— Энди, биз барибир сиёсатга аралаша олмаймиз;
— Бозорда зўрға тирикчилик қилаётганлар кўп, шулардан олинадиган солиқлар бироз енгиллаштирилса яхши бўларди.
Батафсил видеода кўринг: