“Бу борада турлича фикрлар бор, мен очиғини айтаман. Жамиятимиз очиқ, фуқаролик жамиятининг етуклиги яққол кўриниб турибди. Шуни таъкидлашни истардимки, замонавий халқаро ҳуқуқ бу БМТ Низомидир. Аммо Низомда ўз ифодасини топган иккита асосий тамойил энди бир-бирига зид келиб қолди. Бу давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидир.
Ҳисоб-китобларга кўра, агар миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳақиқатда рўёбга чиқса, Ер юзида БМТга аъзо бўлган 193 та давлат ўрнига 500 ёки 600 дан ортиқ давлат пайдо бўлади. Албатта, бунда тартибсизлик юзага келади.
Шу сабабли, биз Тайванни ҳам, Косовони ҳам, Жанубий Осетияни ҳам, Абхазияни ҳам тан олмаймиз ва, афтидан, бу тамойил, бизнингча, Луганск ва Донецк бўлган квази-давлат ҳудудларига нисбатан ҳам қўлланилади. Бу сизнинг саволингизга очиқ жавобдир”, деган Тоқаев.
Айрим манбаларнинг хабарларига кўра, кеча Россия томони Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаевни «Александр Невский» ордени билан тақдирлаш борасида ташаббус билан чиққан.
Қозоғистон раҳбари бу каби ишонч учун миннадорчилик билдирган, аммо таклифни рад қилган. Унинг айтишича, Президентлик ваколатлари тугамагунга қадар мамлакат ва хорижий давлатларнинг мукофотларини олмасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Бишкекка амалга оширган ташрифи мобайнида ҳам Қ.Ж.Тўқаев Қирғизистоннинг биринчи даражали «Манас» орденидан воз кечган эди.